Янгиликлар
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегациянинг Хитой халқ республикасига амалий ташрифи доирасида учрашув ва мулоқотлар давом этяпти.
Делегация Гуанчжоудаги энг катта эркин иқтисодий зонасида бўлди. Тўқимачилик ва бошқа саноат корхоналари фаолияти билан яқиндан танишилиб, ҳамкорлик меморандумлари имзоланяпди.
Вазирлар Маҳкамаси Низомига кўра, 1-синф ўқувчилари учун феврал ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил берилиши белгиланган.
Айни вақтда кўплаб ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан 1-синфлар учун 5-10 февраль кунлари қўшимча таътил кунлари этиб белгиланмоқда.
Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, ечимини кутаётган масалалар юзасидан ижобий натижага эришиш мақсадида "Нурафшон" маҳалласида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги ҳоким ўринбосарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқаролардан ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита туман раҳбари ҳамда ўринбосарлардан жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда фуқаролардан уй-жой, ичимлик суви, электр таъминоти бўйича, табиий газ, таълим, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, кредит, тиббий ёрдам, аукцион савдосига ер билан боғлиқ масала, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид аҳоли мурожаатлари тингланди.
Айрим мурожаатлар жойида ечимга келтирилган бўлса, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда инсон қадрини улуғлаш, аҳоли турмуш шароитини, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш сингари эзгу мақсадлар мужассам.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезони доирасида жойларда амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Косонсой тумани, 3-сектор ҳудудига қарашли “Ёшлик” маҳалласида ҳам бу йўналишда кенг кўламли ишлар бажарилмоқда.
Бугун мазкур манзилда ташкил этилган ҳашарда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ш.Алиев, вилоят ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Д.Якубова, туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири ҳамда ташкилот, корхоналар раҳбарлари, хизмат қилувчи ташкилотлар куч ва воситалари билан иштирок этишди.
Тадбир давомида маҳалла аҳли ўзлари яшаб турган хонадон, кўча ва маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, хонадонларда юксак санитария маданиятини қарор топтиришда аҳиллик билан фаоллик кўрсатдилар.
Тадбир давомида 1,5 км.дан зиёд ички йўллар шағаллаштирилди, 42та янги темир-бетон устунлар ўрнатилиб, 1,1 км электр СИП кабеллар тортилди, 1 км. узунликдаги ариқлар тозаланди.
30 дан ортиқ техникалар, 100 нафарга яқин ҳашарчилар жалб этилган тадбирда қисқа вақт ичида дарахтларга шакл бериш, оқлаш, ободонлаштириш ишлари бажарилди. Натижда кўчалар янгича қиёфа касб этиб, аҳолининг кайфияти чоғ бўлди.
"Наманган сув таъминоти" МЧЖ жамияти директорининг тегишли буйруғи билан билан Турсунов Муҳаммаджон Тоҳиржон ўғли "Наманган сув таъминоти" МЧЖ Косонсой туман бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
📌 Муҳаммаджон Турсунов 1992 йилда Косонсой туманида туғилган. 2018 йилда Наманган муҳандислик қурилиш институтини тамомлаган.
▫️М.Турсунов меҳнат фаолиятини 2012 йилда Косонсой туман Давлат солиқ инспекциясида архивариус вазифасида бошлаган. 2018-2023 йиллар давомида Наманган вилояти Экология атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспектори, Косонсой тумани табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи, Косонсой тумани табиат ресурслари бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.
▫️Тайинловга қадар Наманган вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Косонсой тумани бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.









