2023-yil yakunlari boʻyicha yillik 1-kb shakli, 1-fx shakli hamda 1-mehnat shakli statistika hisobotlarini taqdim etuvchi tadbirkorlik subyektlariga hisobotlarini taqdim etishda uslubiy yordam berish maqsadida, Statistika agentligi tomonidan “On-line” muloqot tashkil etiladi.

✅ “Оn-line” muloqotda 1-kb shakli, 1-fx shakli hamda 1-mehnat shakli hisobotlarining har bir boʻlimi, ulardagi koʻrsatkichlar boʻyicha savollarga javob beriladi.

✅ O‘z navbatida, “On-line” muloqotlar "Zoom" platformasi orqali (https://us06web.zoom.us/j/82409693261?pwd=CeEHi9Zzb01aJ97v9n5AbpyqZ2eEf7.1) 2024-yilning 29-yanvaridan 27-fevral kuniga qadar haftaning dushanba, chorshanba va juma kunlari soat 10:00 dan 11:30 ga qadar tashkil etiladi.

✅ Eslatib oʻtamiz, 1- mehnat shakli statistika hisobotini taqdim etish muddati 2024-yilning 1-fevral sanasida hamda 1- kb shakli va 1- fx shakli statistika hisobotlarini taqdim etish muddati 2024-yilning 27-fevral sanasida yakunlanadi.

❗️“On-line” muloqotlarda faol ishtirok eting! (https://us06web.zoom.us/j/82409693261?pwd=CeEHi9Zzb01aJ97v9n5AbpyqZ2eEf7.1)

Zoom ID: 824 0969 3261Kirish kodi: 485222

Бугунги кунда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, одамлар билан билан очиқ мулоқот орқали уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида фуқаролар қабуллари ўтказилиб келинмоқда.

Бугун 1-сектор ҳудудидаги “Кушон” маҳалласида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров туман ҳокими ўринбосарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, соғлиқни сақлаш, бандлик, ер, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид 20 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

Косонсой тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган мулоқотда дастурий маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги стартаплар ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича фикрлар алмашилиб, мавжуд таклифлар тингланди.

Учрашув давомида, шунингдек 2024 йилдаги амалга оширилиши режалаштирилган масалалар муҳокама қилиниб, туман IT-салоҳиятини оширишда ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олинди.

Хусусан, туманда, халқаро IT бозорига  ёш дастурчиларни тайёрлаш, халқаро профессионал IT-сертификат олиш учун давлат хизматчиларини ўқитиш, «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқитиладиган ёшлар сонини кўпайтириш каби режалар белгилаб олинди.

Тадбирда туман ҳокими Дилмурод Қодиров, вилоят ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Ахунбабаев, дастурчи-фрилансерлар ва масъуллар иштирок этишди.

Бугун, 26 январь куни Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг қуйи тизими шахсий таркиби ўртасида “Баркамол авлод” спорт мажмуасида спортнинг стол тенниси тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Наманган шаҳар ва туманларда ўтказилган спортнинг стол тенниси тури бўйича сараланган ғолиблар иштирок этишди. Мусобақа муросасиз ва ҳаяжонларга бой ўтди. ☑️ Мусобақа якунига кўра:

🥇1-ўрин бошқарма бўлим бошлиғи капитан Феруз Юлдашев.🥈2-ўрин Наманган шаҳар ФВБ ходими оддий аскар Отабек Абобакиров.🥉3-ўрин Косонсой тумани ФВБ хизматчи Умид Қосимовлар қўлга киритди.

Мусобақа ғолибларига Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи полковник Бунёд Эгамназаров томонидан медаль, диплом ва эсталик совғалари топширилди.

Косонсой туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида мактабгача ва мактаб таълимининг ўтган йилдаги фаолияти сарҳисоби, 2024 йилда амалга оширилиши зарур бўлган режаларни белгилаб олиш мақсадида туман ҳокими Дилмурод Қодиров иштирокида «Очиқ мулоқот» ўтказилди.

Тадбир давомида мактабгача таълим ташкилотлари вакиллари томонидан муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари, савол ва таклифлар юзасидан фикрлар билдирилди.

Туманда сўнгги йилларда мактабгача ва мактаб таълими тизимида ижобий ўзгаришлар бўлди. Хусусан, ўтган йили мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турлари бўйича республика танловларида 27 нафар, спорт, китобхонлик ва компьютер технологиялари бўйича эса 167 нафар ўқувчи ғолибликни қўлга киритди.

Ҳозирги вақтда жами 19260 нафар 3-7 ёшли мактабгача ёшидаги бола мавжуд бўлиб, уларнинг 16178 нафари, яъни 83,9 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинди. Бунда Республикада ягона “Илк ривожланиш” марказининг туманда ташкил этилгани ва унга 900 га яқин бола қамраб олингани мақсадга мувофиқ бўлди.

2023 йилда умумтаълим мактабларининг 2315 нафар битирувчисидан 783 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кирди.

Анжуманда туман ҳокими Д.Қодиров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Темировлар қатнашиб, ўтган йил давомида самарали ва фидокорона меҳнат қилган фидойи устозлардан бир гуруҳини туман ҳокимининг “Ташаккурномаси” ва эсдалик совғалари билан тақдирлашди.

Туман ММТБ бошлиғи Райхонахон Каримовага "Scientific Academy" илм-маърифат марказининг МДҲ миқёсида ташкил этилган “Таълим ифтихори” эсдалик нишони топширилди.