Янгиликлар
Жамиятда шундай иллатлар борки, у маълум бир соҳага эмас, балки бутун жамият тараққиётига тўғоноқ бўлади. Давлатни ич-ичидан емирадиган ана шундай иллат – коррупция ва порахўрликдир. Айнан шу иллат сабабли кўплаб давлатларнинг инқирозга юз тутгани ҳам тарихдан маълум.
▫️Коррупция сўнгги йилларда халқаро миқёсда трансмиллий жиноят сифатида кенг муҳокама қилинаётган мавзулардан биридир.
▫️Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси томонидан Косонсой тумани “Уруш ва меҳнат фахрийлари ва ногиронлиги бўлган шахслар санаторийсида коррупция тушунчаси, унинг салбий оқибатлари, бу иллатни олдини олиш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар ҳамда меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.
▫️Суҳбатда иштирок этган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилоят бошқармаси коррупцияга қарши кураш комплаенс назоратини амалга ошириш бўйича бош мутахассиси А.Темиров йиғилганларга коррупция атамаси, унинг аянчли оқибатлари, қонун ҳужжатларида белгиланган коррупциянинг муқаррар чоралари ҳақида тушунтириш берди.
▫️Суҳбат сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.
Косонсой туман ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Аҳмедова ҳамда бўлим ходимлари тумандаги "Чак", "Мажнунтол", "Шайхон", "Сойча" маҳалла фуқаролар йиғинидаги хотин-қизлар фаоллари иш фаолиятини ўрганишди.
Ўрганиш жараёнида "Аёллар дафтари" бешинчи босқичи хатлови бўйича амалга оширилаётган ишлари, улар томонидан юритилаётган меъёрий ҳужжатлар, давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизлар учун ҳаётга тадбиқ этилаётган қарор ва фармонлар ижроси юзасидан ўрганиш олиб боришди.
Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар бартараф этиш бўйича тавсия ва керакли кўрсатмалар берилди.
Бугун, 24 январь куни Косонсой тумани фавқулодда вазиятлар бўлимида эрталабки хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.
Унда шахсий таркиб томонидан аҳоли хонадонларида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши, овқатдан ҳамда ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда қурилиш ташкилотларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши каби кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш бўйича соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда профилактик ишлар олиб борилиб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бундай ишлар туманда ҳар куни тизимли равишда ташкиллаштирилиб борилмоқда.
Тадқиқотларга қараганда, ҳар бир бола ўзига хос қобилият билан туғилар экан. Қобилиятнинг шаклланиши эса кўп жиҳатдан уни ўраб турган муҳитга, бола билан шуғулланишга боғлиқ. Қобилият эгасини тўғри йўлга солиш, уни ривожлантиришда, интеллектуал қобилиятларнинг ўзига хос равишда қарор топиши учун уни меҳнат қилишга ўргатиш зарур.
Косонсой тумани марказидаги "Loko" кафесида "Озод" маҳалласининг ёшлар етакчиси ташаббуси билан маҳалла ёшлари ўртасида шеърхонлик мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада маҳалла ёшлари ўзлари ёд олган, ижод қилган намуналардан сўз олиб, ижодкорларни ром этишди.
Тадбир якунида фаол иштирок этган ва ғолиб бўлган ёшларга ажойиб совғалар тақдим этилди.
- Бош мақсадимиз ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятларини юксалтириш орқали уларни бугунги кунга муносиб ёшлар қилиб тарбиялаш, - дейди маҳалла ёшлар етакчиси.









