Жамиятда шундай иллатлар борки, у маълум бир соҳага эмас, балки бутун жамият тараққиётига тўғоноқ бўлади. Давлатни ич-ичидан емирадиган ана шундай иллат – коррупция ва порахўрликдир. Айнан шу иллат сабабли кўплаб давлатларнинг инқирозга юз тутгани ҳам тарихдан маълум.

▫️Коррупция сўнгги йилларда халқаро миқёсда трансмиллий жиноят сифатида кенг муҳокама қилинаётган мавзулардан биридир.

▫️Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси томонидан Косонсой тумани “Уруш ва меҳнат фахрийлари ва ногиронлиги бўлган шахслар санаторийсида коррупция тушунчаси, унинг салбий оқибатлари, бу иллатни олдини олиш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар ҳамда меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.

▫️Суҳбатда иштирок этган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилоят бошқармаси коррупцияга қарши кураш комплаенс назоратини амалга ошириш бўйича бош мутахассиси А.Темиров йиғилганларга коррупция атамаси, унинг аянчли оқибатлари, қонун ҳужжатларида белгиланган коррупциянинг муқаррар чоралари ҳақида тушунтириш берди.

▫️Суҳбат сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.