Янгиликлар
Косонсой тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган мулоқотда дастурий маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги стартаплар ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича фикрлар алмашилиб, мавжуд таклифлар тингланди.
Учрашув давомида, шунингдек 2024 йилдаги амалга оширилиши режалаштирилган масалалар муҳокама қилиниб, туман IT-салоҳиятини оширишда ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олинди.
Хусусан, туманда, халқаро IT бозорига ёш дастурчиларни тайёрлаш, халқаро профессионал IT-сертификат олиш учун давлат хизматчиларини ўқитиш, «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқитиладиган ёшлар сонини кўпайтириш каби режалар белгилаб олинди.
Тадбирда туман ҳокими Дилмурод Қодиров, вилоят ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Ахунбабаев, дастурчи-фрилансерлар ва масъуллар иштирок этишди.
Қарорга кўра (https://t.me/huquqiyaxborot/15293), 2024/2025 ўқув йилидан:
Тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий ОТМлар ва марказларда ўқитилади;
Тиббиёт ОТМларининг битирувчи курс талабаларида оилавий шифокор учун талаб этиладиган клиник кўникмаларни шакллантириш мақсадида кўп тармоқли тиббиёт ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган интернатура ташкил этилади;
Тошкент тиббиёт академиясининг таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилади;
Тиббиёт йўналишидаги ОТМ талабаларининг билимлари икки босқичли баҳолаш тизими асосида баҳоланади.
Қуйидаги магистрлик йўналишлари жорий этилади ҳамда ҳар йили камида 150 нафар мутахассисларни давлат буюртмаси асосида тайёрлаш чоралари кўрилади:
“Жамоат саломатлигини ташкил этиш ва бошқариш” (Public Health and Healthcare Management);
Косонсой туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида мактабгача ва мактаб таълимининг ўтган йилдаги фаолияти сарҳисоби, 2024 йилда амалга оширилиши зарур бўлган режаларни белгилаб олиш мақсадида туман ҳокими Дилмурод Қодиров иштирокида «Очиқ мулоқот» ўтказилди.
Тадбир давомида мактабгача таълим ташкилотлари вакиллари томонидан муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари, савол ва таклифлар юзасидан фикрлар билдирилди.
Туманда сўнгги йилларда мактабгача ва мактаб таълими тизимида ижобий ўзгаришлар бўлди. Хусусан, ўтган йили мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турлари бўйича республика танловларида 27 нафар, спорт, китобхонлик ва компьютер технологиялари бўйича эса 167 нафар ўқувчи ғолибликни қўлга киритди.
Ҳозирги вақтда жами 19260 нафар 3-7 ёшли мактабгача ёшидаги бола мавжуд бўлиб, уларнинг 16178 нафари, яъни 83,9 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинди. Бунда Республикада ягона “Илк ривожланиш” марказининг туманда ташкил этилгани ва унга 900 га яқин бола қамраб олингани мақсадга мувофиқ бўлди.
2023 йилда умумтаълим мактабларининг 2315 нафар битирувчисидан 783 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кирди.
Анжуманда туман ҳокими Д.Қодиров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Темировлар қатнашиб, ўтган йил давомида самарали ва фидокорона меҳнат қилган фидойи устозлардан бир гуруҳини туман ҳокимининг “Ташаккурномаси” ва эсдалик совғалари билан тақдирлашди.
Туман ММТБ бошлиғи Райхонахон Каримовага "Scientific Academy" илм-маърифат марказининг МДҲ миқёсида ташкил этилган “Таълим ифтихори” эсдалик нишони топширилди.
Косонсой туманида Ватанпарварлик ойлиги муносабати билан ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш хамда уларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида камол топишларига кўмаклашиш мақсадида Ёшлар ишлари Косонсой туман бўлими ҳамда туман «Ватанпарвар» ташкилоти ҳамкорлигида спортнинг «Ўқ отиш» тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Жамиятда шундай иллатлар борки, у маълум бир соҳага эмас, балки бутун жамият тараққиётига тўғоноқ бўлади. Давлатни ич-ичидан емирадиган ана шундай иллат – коррупция ва порахўрликдир. Айнан шу иллат сабабли кўплаб давлатларнинг инқирозга юз тутгани ҳам тарихдан маълум.
▫️Коррупция сўнгги йилларда халқаро миқёсда трансмиллий жиноят сифатида кенг муҳокама қилинаётган мавзулардан биридир.
▫️Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси томонидан Косонсой тумани “Уруш ва меҳнат фахрийлари ва ногиронлиги бўлган шахслар санаторийсида коррупция тушунчаси, унинг салбий оқибатлари, бу иллатни олдини олиш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар ҳамда меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.
▫️Суҳбатда иштирок этган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилоят бошқармаси коррупцияга қарши кураш комплаенс назоратини амалга ошириш бўйича бош мутахассиси А.Темиров йиғилганларга коррупция атамаси, унинг аянчли оқибатлари, қонун ҳужжатларида белгиланган коррупциянинг муқаррар чоралари ҳақида тушунтириш берди.
▫️Суҳбат сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.








