Янгиликлар
Мамлакатимизда ҳар ҳафтанинг чоршанба куни ўтказиладиган “Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси куни” доирасида туманимиз ҳудудида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ис газидан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, овқатдан заҳарланиш ва шу каби ҳолатларни олдини олишни ташкил этиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан, ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда тадбиркорлик субъектларида тегишли хизматлар билан ҳамкорликда мунтазам равишда профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида, умумтаълим мактабларида, мактабгача таълим ташкилотларида, профессионал таълим муассасалари ишчи ва хизматчилари, ўқувчи ва ўқитувчилари, тарбиячи ва тарбияланувчилар билан ёнғин ўчириш ва қутқарув техник асбоб-анжомларининг кўргазмали намойишлари, объект радио ва кабель телевидениялари орқали ёнғин хавфсизлигини тарғиб қилувчи чиқишлар, буклет ва варақалар орқалийўриқнома ва сухбатлар ташкил этилмоқда. Объектларнинг ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган участкаларида ёнғин ўчириш амалий тактик ўқув машқ ва машғулотлари, кўнгилли ёнғин ўчириш ўчириш тузилмаларинингёнғинда ҳаракатларини баҳолаш доимий равишта ўтказилиб келинмоқда.
Бўлимимиз томонидан ушбу “Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси куни” муносабати билан эълон қилинган мурожаатларда ушбу тадбирларни самарали ўтказишда аҳолининг фаол иштирокига алоҳида урғу берилган.
“Сизлардан ушбу тадбирларда фаол иштирок этишингизни сўраймиз. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиб, сиз нафақат профилактика кунининг асосий иштирокчисига айланасиз, бу билан яқинларингиз ва фарзандларингиз хавфсизлигини ҳамда шахсий мулкингизни, уй-жойингизни ёнғинлардан ва бошқа фавқулодда ҳолатлардан асраган бўласиз”, - дея таъкидланади унда. Шундай экан, ушбу тадбирларнинг амалга оширилишида ҳар бир фуқароларнингиштироки уларнинг самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Аъзамжон Ахматжонов,
подполковник, Косонсой тумани ФВБ бошлиғи
Фозилжон Усмонов,
катта лейтенант,
Косонсой тумани ФВБ бошлиғи ўринбосари
Бугунги кунда юртимизда қурилиш ва бунёдкорлик ишлари авж олган. Авваламбор, қад ростлаётган бинолар кўзимизни қувонтирсин, бизга шинам ва манфаатли ошиён бўлсин, деймиз лекин арзимаган лоқайдлик ва бепарволик ортидан баъзида не-не ниятлар билан қурган биноларимиз бир лаҳзада кулга айланаётган ҳоллар учрайди.
Биноларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, дастлаб, уларни лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларидан бошланади. Хавфсизлик талабларини тўла бажарилиши кейинчалик уларда ёнғин содир бўлмаслигининг кафолати ҳисобланади. Қурилиши давом этаётган бино ва иншоотларнинг майдонларида, шунингдек, қурилиш монтаж ишларида ёнғин хавфсизлигининг тегишли қоидаларига амал қилиш орқали таъминланади.
Бунда барча қурилиш соҳаси билан боғлиқ ишчи-ходимларнинг техника қоидаларига риоя қилган ҳолда махсус кийим-бошлар билан таъминланиши, қурилиш майдонларидан пайвандлаш ишларини махсус гувоҳномага эга бўлган ишчилар олиб бориши, қурилиш майдонларини ёнғинга қарши қалвон ҳамда бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланиш, носоз ҳолатдаги электр тармоқларидан, ишчилар хонасида ностандарт электр иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик, газ солинган балонлар сони 50 дан ортиқ бўлмаган ҳолда махсус омборхонада ёки қуёш нури тик тушмайдиган бостирма остида сақланиши керак. Тўлдирилган балонлар тик ҳолда сақланиши муҳим аҳамиятига эга. Улар махсус катаклар ёки уяларга ўрнатилади ва камар, занжир ёки қисқичлар билан маҳкамланади. Кислород балонларидан фойдаланиш, уларни сақлаш ва кўчиришда балон ҳамда шланглар мой мойли материалларга тегиб кетмаслиги чоралари кўрилиши ва шу каби бир қатор хавфсизлик чораларига риоя қилиниши керак.
Ҳозирги кунда барча қурилиш режалаштирилаётган биноларда ёнғин ва фавқулодда ҳолатларни олдини олиш мақсадида ҳар бир бинода ёнғинга қарши оралиқ масофа қолдириш ва ёнғинга қарши деворлар қуриш, ёнғин ўчириш автомобили эркин ҳаракатланиши учун қаттиқ қопламали йўл билан таъминлаш, объектларни зарурий ёнғинга қарши воситалар воситалар билан жиҳозлаш ва бошқа бир қатор зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш ишларига урғу берилаётир.
Аъзамжон Ахматжонов,
Косонсой тумани фавқулодда
вазиятлар бўлими бошлиғи
бошлиғи подполковник
Soha taraqqiyotini belgilab beruvchi eng muhim omillardan biri – bu kadrlar malakasini oshirib borishdir. Shu bois, “O‘zbektelekom” AK tomonidan mazkur masalaga alohida e’tibor qaratib kelinadi.
Xususan, Kompaniyaning Namangan filialida faoliyatlar rejasiga muvofiq Namangan, Farg‘ona hamda Andijon filiallaridagi sotuv va xizmat ko‘rsatish yo‘nalishidagi rahbar va mutaxassis xodimlarining malakasini oshirish maqsadida o‘quv kursi tashkil qilindi.
To‘rt kun davom etishi mo‘ljallangan o‘quv kursida malakali mutaxassislar – Mavluda G‘affarova, Mixail Xamidullin tomonidan “Zamonaviy menejmentda ahil jamoani shakllantirish yo‘llari”, “Jamoa va xodimlar boshqaruvida muloqot samaradorligi”, “Time management” samaradorlik va natijadorlik kafolati”, “Sotuv xodimlarining ma’naviy qiyofasi”, “Boshqaruv faoliyatida stress va stressorlar bilan ishlash”, “Biznesni boshqarishda bozor qonunlari”, “Korporativ etika va korporativ madaniyat kodeksi” hamda “Marketingning asosiy usullari” kabi qiziqarli mavzulardan iborat ma’ruzalar qamrab olinishi rejalashtirilgan.
O‘quv kursi yakunida qatnashchilarning o‘zlashtirish salohiyati mutaxassislar tomonidan baholanadi va ijobiy natija ko‘rsatganlarga maxsus sertifikatlar taqdim etiladi.
“O‘zbektelekom” AK Axborot xizmati
Бугун, 13 февраль куни Косонсой туманидаги "Ўзбегим" тантаналар мажмуасида Ўзбекистон "ВЕТЕРАН" жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда жангчи фахрийларни Афғонистондан олиб чиқилганлигининг 35 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Байрам дастурида "ВЕТЕРАН" жангчи-фахрийлар, тегишли ташкилот-муассаса ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда Наманган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Абдуҳамидов, туман ҳокими Д.Қодиров ва сектор раҳбарлари иштирок этиб, жамоат бирлашмаси аъзоларини самимий муборакбод этдилар.
Туман ҳокими ўз сўзида фахрийларнинг аждодларимиз меросига таяниб, ўз ҳаётий тажрибасига суяниб туманимизнинг барча худудларида ўқувчи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбияланишидаги салмоқли меҳнатларини эътироф этди.
Маълумот учун, яқин ўн йил давом этган ҳарбий ҳаракатлар чоғида Афғон заминида тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш йўлида туманимиздан 236 нафар аскар иштирок этган бўлиб, жанггоҳларда 3 киши ҳалок бўлган, 233 нафар ҳамюртимиз эса турли даражада ярадор бўлиб қайтган. Ўтган йиллар мобайнида турли касалликлар, олинган жароҳатлар асоратлари сабабли 38 нафар байналмилал жангчи вафот этган. Ҳозирги кунда туманимизда 195 нафар "ВЕТЕРАН" жангчи-фахрийлар барча соҳаларда фаолият олиб бораётганликлари, қувонарли албатта.
Kosonsoy tumanidagi O‘rikzor mahallasida davlat tilida ish yuritish hujjatlarining holati, lotin yozuviga asoslangan o‘zbek alifbosiga o‘tish borasidagi ishlari tuman hokimligi tomonidan tahlil etilmoqda.











