Наманган вилояти прокурори У.Мадрахимов бошчилигида Косонсой туманининг С.Шеърозий маҳалласида тадбиркорлар ва аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда аҳоли ва тадбиркорларнинг табиий газ ва электр таъминоти, турар жойлари учун кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, аёллар ва ёшлар дафтарига киритиш, ишга жойлаштириш, моддий ёрдам олиш масаласида 40 дан ортиқ мурожаатлари тингланди. Шундан 12 та масала жойида қаноатлантирилиб, ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, фуқароларнинг соғлиқни сақлаш, ҳуқуқий, ижтимоий-маиший масалалардаги аризалари ҳам тингланиб, ижроси назоратга олинди.

Бугун Наманган вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Шуҳрат Алиевлар Косонсой тумани мудофаа ишлари бўлими биносида яратилаётган шароитларни ўргандилар.

Жумладан, чақирилувчилар тиббий кўрикдан ўтказиладиган хоналардаги зарур жиҳозлар, иссиқлик, тоза ичимлик суви, электр, компьютер ҳамда видеокузатув ускуналари билан таъминланганлик ҳолати кўздан кечирилди.

Камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

Хабарингиз бор, кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш ва жойларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи Косонсой туманида бўлди.

53-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси ҳамда "Қўқимбой" ва "Намуна" маҳаллалари еттилиги билан мулоқот қилган вилоят раҳбари “Мактаб – ота-она – маҳалла” ҳамкорлигини кучайтириш, ўқувчиларнинг етарли билим олишлари учун шарт-шароитлар яратиш, давоматни таъминлаш, ёшларни бугунги кунда қийнаётган муаммоларни ҳал этишда мактаб жамоаси билан бир қаторда маҳалла еттилигининг ҳам иштироки муҳимлигини таъкидлади.

Ўрганиш давомида, вилоят раҳбари ўқув машғулотларини кўздан кечириб, ўқувчилар билан суҳбатлашди, соҳада мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Косонсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан Мираҳмедов Комилжон Турсунович Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Косонсой туман бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

📌 Комилжон Турсунович 1970 йилда Косонсой туманида туғилган. 1992 йилда Новосибирск қурилиш муҳандислари институти, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги олий Бизнес мактаби магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-қурувчи, бизнес бошқаруви.

Комилжон Мираҳмедов меҳнат фаолиятини Худойбердиев номли давлат хўжалиги бригада бошлиғи лавозимидан бошлаган. 1992-2018 йилларда қишлоқ хўжалик техникаларини таъмирлаш корхонаси устаси, «Чорватехсервис» корхонаси ёрдамчи ҳисобчиси, бўлим бошлиғи, Косонсой тумани давлат акциядорлик жамияти машина трактор парки ер ўзлаштириш ва чорвачиликка хизмат кўрсатиш бўлими етакчи мутахассиси, бўлим бошлиғи, Косонсой тумани ҳокимлиги мутахассиси, туман ҳокимининг капитал қурилиш коммуникациялар, комунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Косонсой тумани «Иссиқлик манбаи» корхонаси бошлиғи, Косонсой тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси бошлиғи, «Ягона дарча» маркази директори, Косонсой тумани Ташқи ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи, “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси Косонсой тумани филиали раҳбари, Косонсой тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, Косонсой тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими раҳбари ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар Косонсой тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ҳаётда шундай инсонлар борки, уларнинг сабр-тоқати, матонати, жасоратига қойил қоласиз. Бошига тушган мусибатни енгиб ўтиб, олға интиладиган, ён-атрофга, дунёга муҳаббат билан қарайдиган, жамиятда ўз ўрнини топишга ҳаракат қиладиган бундай кишилардан ҳар қанча ибрат олса арзийди.

Бугун Косонсой туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан тумандаги 44-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб интернатида паралимпия сопрт турлари бўйича республика ва халқаро чемпионатлар совриндорлари билан давра суҳбати ташкил этилди.

Суҳбатда иштирок этган параспортчилар ўзларининг спорт фаолиятлари, эришган ютуқлари ва бу йўлдаги жараёнлар хусусида ўқувчиларга атрофлича маълумотлар бердилар.