Ҳаётда шундай инсонлар борки, уларнинг сабр-тоқати, матонати, жасоратига қойил қоласиз. Бошига тушган мусибатни енгиб ўтиб, олға интиладиган, ён-атрофга, дунёга муҳаббат билан қарайдиган, жамиятда ўз ўрнини топишга ҳаракат қиладиган бундай кишилардан ҳар қанча ибрат олса арзийди.

Бугун Косонсой туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан тумандаги 44-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб интернатида паралимпия сопрт турлари бўйича республика ва халқаро чемпионатлар совриндорлари билан давра суҳбати ташкил этилди.

Суҳбатда иштирок этган параспортчилар ўзларининг спорт фаолиятлари, эришган ютуқлари ва бу йўлдаги жараёнлар хусусида ўқувчиларга атрофлича маълумотлар бердилар.