Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан Мираҳмедов Комилжон Турсунович Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Косонсой туман бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
📌 Комилжон Турсунович 1970 йилда Косонсой туманида туғилган. 1992 йилда Новосибирск қурилиш муҳандислари институти, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги олий Бизнес мактаби магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-қурувчи, бизнес бошқаруви.
Комилжон Мираҳмедов меҳнат фаолиятини Худойбердиев номли давлат хўжалиги бригада бошлиғи лавозимидан бошлаган. 1992-2018 йилларда қишлоқ хўжалик техникаларини таъмирлаш корхонаси устаси, «Чорватехсервис» корхонаси ёрдамчи ҳисобчиси, бўлим бошлиғи, Косонсой тумани давлат акциядорлик жамияти машина трактор парки ер ўзлаштириш ва чорвачиликка хизмат кўрсатиш бўлими етакчи мутахассиси, бўлим бошлиғи, Косонсой тумани ҳокимлиги мутахассиси, туман ҳокимининг капитал қурилиш коммуникациялар, комунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Косонсой тумани «Иссиқлик манбаи» корхонаси бошлиғи, Косонсой тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси бошлиғи, «Ягона дарча» маркази директори, Косонсой тумани Ташқи ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи, “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси Косонсой тумани филиали раҳбари, Косонсой тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, Косонсой тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими раҳбари ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Тайинловга қадар Косонсой тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.






