Тегишли идоралар ва муассасалар раҳбарлари иштирокидаги юзма-юз мулоқот давомида ҳудуд аҳли ечимини кутаётган муаммоларни бартараф этиш борасида Косонсой туман ҳокимининг биринчи ўринбосарига мурожаат қилишди.

Сайёр қабул давомида сув, йўл, электр, кадастр, субсидия, бандлик, саломатликни тиклаш, моддий ёрдам, бандлик ва бошқа шу каби масалалар бўйича мурожаатлар ўртага ташланди. Уларнинг аксарияти шу куннинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ечими вақт талаб этадиган масалалар масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, уларда Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида, ўтказилаётган «Ҳуқуқ билимдонлари» танловининг Косонсой туман босқичи ўтказилди.

Косонсой тумани 35-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган танловда ҳудудий босқич ғолиблари туман биринчилиги учун кураш олиб бордилар. Танлов якуний натижаларига кўра, 1-ўринни 8-сонли мактаб, 2-ўринни 18-сонли мактаб ва 3-ўринни 13-сонли мактаб жамоалари эгалладилар.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси раҳбарияти томонидан Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни қабулини ташкил этишда аҳоли учун қулайликлар яратиш ҳамда уларнинг мурожаатларида баён этилган масалаларни тезкорлик билан жойида ҳал этиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Бу галги қабул Косонсой туманида бўлиб ўтди. Унда Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори ўринбосари Нуриддин Шадиходжаев томонидан аҳоли мурожаатларига ечим изланди.

Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан Давлат пенсияларини тайинлаш, тўлаш, қайта ҳисоблаш ҳамда талаб этиладиган иш стажи ва ҳужжатлари  юзасидан берилган саволларга тушунтиришлар берилди. Қабулда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. 

Тадбирда Пенсия жамғармаси раҳбарияти томонидан 10 нафар пенсионерларга "пенсия гувоҳномалари" (https://t.me/PensionFundRUz/5551) тақдим этилди. Фуқаролар бундай учрашувларни ташкил этганларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

1 февралдан 15 февралга қадар қутуриш касаллигининг олдини олиш мақсадида “Профилактик ўн беш кунлик” эълон қилинди.

Косонсой туманида аҳоли ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олиш, унинг хавф манбалари ва омилларини бартараф этиш бўйича профилактик чора-тадбирларни кучайтириш ҳамда самарадорлигини ошириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун “Одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олишда туман ФВБ ҳамда ФВДқТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимини ўринбосари А.Худойбердиев иштирок этиб, барчани “Профилактик ўн беш кунлик”да фаол бўлишга чақирди.

Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида қаровсиз қолган, эгасиз ва касал ҳайвонларни қутуриш касаллиги кўп учраши хавфи бўлган ҳудудларда тутиш ва ўрнатилган тартибда йўқ қилиш, эмлаш жараёнлари бўйича тушунчалар берилди. 

Қаровсиз қолган эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонлар томонидан фуқарога зиён етказилганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, даволаш, эмлаш жараёнлари амалий кўрсатилиб, тарғибот ишлари олиб борилди.

Олий таълим ва ўрта мактаблар ҳамкорлиги кундан кун ривожланиб ўз самарасини бермоқда. Жорий йилнинг 1 февраль куни Наманган муҳандислик-технология институтида «Очиқ эшиклар» куни ташкил этилди.

Унда Косонсой тумани 29-сонли умумий ўрта таълим мактаби битирувчилари олий таълим муассасида яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Ўқувчилар институтнинг Ахборот ресурс маркази, талабалар турар жойи, лаборатория маркази, спорт зали ҳамда Street Workout майдончларида бўлиб, олиб борилаётган илмий-тадқиқод ишлари, шунингдек талабаларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Тадбир сўнгида ўқувчилар, талабалар учун яратилган имкониятларни кўриб, келгусида 17 нафар мактаб битирувчилари институтда ўқиш истагини билдирдилар.