Олий таълим ва ўрта мактаблар ҳамкорлиги кундан кун ривожланиб ўз самарасини бермоқда. Жорий йилнинг 1 февраль куни Наманган муҳандислик-технология институтида «Очиқ эшиклар» куни ташкил этилди.

Унда Косонсой тумани 29-сонли умумий ўрта таълим мактаби битирувчилари олий таълим муассасида яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Ўқувчилар институтнинг Ахборот ресурс маркази, талабалар турар жойи, лаборатория маркази, спорт зали ҳамда Street Workout майдончларида бўлиб, олиб борилаётган илмий-тадқиқод ишлари, шунингдек талабаларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Тадбир сўнгида ўқувчилар, талабалар учун яратилган имкониятларни кўриб, келгусида 17 нафар мактаб битирувчилари институтда ўқиш истагини билдирдилар.