Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси раҳбарияти томонидан Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни қабулини ташкил этишда аҳоли учун қулайликлар яратиш ҳамда уларнинг мурожаатларида баён этилган масалаларни тезкорлик билан жойида ҳал этиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Бу галги қабул Косонсой туманида бўлиб ўтди. Унда Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори ўринбосари Нуриддин Шадиходжаев томонидан аҳоли мурожаатларига ечим изланди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан Давлат пенсияларини тайинлаш, тўлаш, қайта ҳисоблаш ҳамда талаб этиладиган иш стажи ва ҳужжатлари юзасидан берилган саволларга тушунтиришлар берилди. Қабулда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.
Тадбирда Пенсия жамғармаси раҳбарияти томонидан 10 нафар пенсионерларга "пенсия гувоҳномалари" (https://t.me/PensionFundRUz/5551) тақдим этилди. Фуқаролар бундай учрашувларни ташкил этганларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.






