1 февралдан 15 февралга қадар қутуриш касаллигининг олдини олиш мақсадида “Профилактик ўн беш кунлик” эълон қилинди.
Косонсой туманида аҳоли ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олиш, унинг хавф манбалари ва омилларини бартараф этиш бўйича профилактик чора-тадбирларни кучайтириш ҳамда самарадорлигини ошириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун “Одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олишда туман ФВБ ҳамда ФВДқТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимини ўринбосари А.Худойбердиев иштирок этиб, барчани “Профилактик ўн беш кунлик”да фаол бўлишга чақирди.
Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида қаровсиз қолган, эгасиз ва касал ҳайвонларни қутуриш касаллиги кўп учраши хавфи бўлган ҳудудларда тутиш ва ўрнатилган тартибда йўқ қилиш, эмлаш жараёнлари бўйича тушунчалар берилди.
Қаровсиз қолган эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонлар томонидан фуқарога зиён етказилганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, даволаш, эмлаш жараёнлари амалий кўрсатилиб, тарғибот ишлари олиб борилди.






