Косонсой туманидаги «Истиқлол» тантаналар мажмуасида 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тантанали кечада Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳамда фаол хотин-қизлар иштирок этдилар.

Таъкидлаш жоиз, аёлни эъзозлаш, эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадрият ҳисобланади. Нафосат тимсоли бўлмиш азиз аёлларнинг соғлом зурриёд, баркамол авлодни тарбиялаб, вояга етказишдаги ўрни ва хизматини ҳеч нарса билан қиёслаб, баҳолаб бўлмайди. Шу боис ҳам аёл зотига, мамлакатимиз хотин-қизларига юксак ҳурмат, доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келинаётгани давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

Байрам тадбирида туман ҳокими сўз олиб, аёлларни ушбу қутлуғ айём билан қутлади. Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигини ривожлантириш ҳамда ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича туманда қилинган ишлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди ва бу ютуқларга эришишда фидойилик кўрсатган аёлларни эътироф этди.

Байрам табриги куй-қўшиқларга уланиб, лобар ва гўзал аёлларга ўзгача шодлик улашди.

Мамлакатимиз иқтисодиёти ривожида, янги иш ўринларининг яратилишида тадбиркорларнинг аҳамиятли улуши бор. Шу боис Юртбошимиз томонидан тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватланиб, кўплаб имтиёзлар берилмоқда.

Косонсой туманидаги Миллий маданият марказида тадбиркорлар билан мулоқот ўтказилди. Учрашувда турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган 100 нафарга яқин тадбиркорлик субъектлари вакиллари, ташаббускор ёш тадбиркорлар, сектор раҳбарлари ҳамда соҳа мутасаддилари иштирок этишди.

Таъкидландики, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бир қатор таклиф ва устувор вазифалар юртимизда, хусусан, Косонсой туманида ҳам бизнесни ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини тезкор ҳал этиш йўлида дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Учрашув давомида раҳбарлар томонидан тадбиркорларларнинг ўз фаолиятлари билан боғлиқ муаммо ва таклифлари ҳам тингланиб, ҳар бир мурожаат бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Бугун Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлик муносабатлари кенг кўлам касб этиб, стратегик шериклик алоқалари юксак даражага кўтарилмоқда. Мамлакатларимизнинг миллий манфаатлари, ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, жаҳондаги нуфузи юксалишига хизмат қиладиган бу алоқалар ўзаро дўстлик, мустаҳкам ишончга асосланган ҳамкорлик негизида тараққий этмоқда.

Бугун Косонсой туманига Хитой Халқ Республикаси Шандунь провинцияси Анхи шаҳрида жойлашган «SPT Lighting Co. Ltd» корхонаси мутасаддилари ҳамда бир қатор бошқа корхоналар вакиллари бошчилигидаги делегацияси ташриф буюрди.

Меҳмонларни туман ҳокими Дилмурод Қодиров кутиб олди ва келгусида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилинди.Ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичларини белгилаб берган амалий учрашув чоғида Хитой инвестицияларининг вилоят иқтисодиётида улуши тобора ортиб бораётгани қайд этилди.

Хитойлик инвесторлар, бугун Ўзбекистон Чин юрти сармоядорлари учун асосий жозибадор йўналишлардан бирига айланганини таъкидлаб ўтишди. Бу борада Наманган вилоятида хорижий инвесторларга, хусусан хитойлик ҳамкорларга яратилаётган имкониятлар ҳамда шароитларни алоҳида тилга олган меҳмонлар, ҳамкорликнинг янги босқичларга кўтаришга тайёр эканликларини билдиришди.

Учрашув давомида Косонсой туманида амалга оширилиши режалаштирилаётган янги йирик лойиҳалар, хусусан ижтимоий-иқтисодий, қурилиш, туризм, сармоявий, илмий-техникавий алоқаларни ўрнатиш доирасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Бир сўз билан айтганда, икки давлат ўртасидаги муносабатларни жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги ПҚ–111-сон қарорига асосан бир гуруҳ юртдошларимиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирландилар. Улар орасида Наманган вилояти вакилалари ҳам бор. (https://president.uz/uz/lists/view/7066)

(https://president.uz/uz/lists/view/6003)☑️ Улар орасида қуйидаги ҳамюртларимиз ҳам бор:

👉 Аҳмаджонова Муҳайёжон Акрамжон қизи - Тошкент тиббиёт академиясининг даволаш факультети 6-босқич талабаси (Косонсой тумани)

👉 Хакимова Дилшода Ойбек қизи - Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг инглиз филологияси факультети 4-босқич талабаси (Тўрақўрғон тумани).

✅ Тақдирланган истеъдодли қизларимизни юксак мукофот билан чин дилдан табриклаймиз!

Жорий йилнинг 28 февралидан 1 мартига қадар Андижон шаҳрида спортнинг бокс тури бўйича кичик ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, ушбу мусобақада 55 кг. вазн тоифасида Косонсойлик ёш боксчимиз Аҳмадхон Абдусатторов фахрли 1-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон чемпионига айланди.

Маълумот учун, Аҳмадхон ҳозирги кунда Наманган Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ўқувчиси ҳисобанади. Косонсой туманидаги 8-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олган.