Мамлакатимиз иқтисодиёти ривожида, янги иш ўринларининг яратилишида тадбиркорларнинг аҳамиятли улуши бор. Шу боис Юртбошимиз томонидан тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватланиб, кўплаб имтиёзлар берилмоқда.
Косонсой туманидаги Миллий маданият марказида тадбиркорлар билан мулоқот ўтказилди. Учрашувда турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган 100 нафарга яқин тадбиркорлик субъектлари вакиллари, ташаббускор ёш тадбиркорлар, сектор раҳбарлари ҳамда соҳа мутасаддилари иштирок этишди.
Таъкидландики, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бир қатор таклиф ва устувор вазифалар юртимизда, хусусан, Косонсой туманида ҳам бизнесни ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини тезкор ҳал этиш йўлида дастуриламал бўлиб хизмат қилади.
Учрашув давомида раҳбарлар томонидан тадбиркорларларнинг ўз фаолиятлари билан боғлиқ муаммо ва таклифлари ҳам тингланиб, ҳар бир мурожаат бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.






