Янгиликлар
Бугунги кунда республикамизда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, халқимиз яшаш шароитини яхшилаш мақсадида барча минтақаларда кенг қамровли бунёдкорлик ишлари олиб борилиб, кўплаб аҳоли яшаш жойлари, жамоат бино ва иншоотлари, ишлаб чиқариш объектлари барпо этилмоқда. Ушбу объектларни узоқ йиллар давомида халқимиз манфаати, фаровонлиги йўлида ёнғин хавфсизлиги таъминланган ҳолда таъминлаш мақсадида шахарсозлик соҳасида қурилиш объектлари учун ер майдонларини ажратиш давридан қурилиш ишлари тугалланиб, ишга туширилгунига қадар Давлат ёнғин назоратининг шаҳарсозлик соҳасидаги фаолиятини ташкил этиш энг муҳим масалалардан биридир.
Қурилиш ишларини олиб бориш учун ушбу йўналишда фаолият юритаётган ходимлардан қурилишлар учун ер майдонларини танлаш ва қурилиш ишлари тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиялари таркибида шаҳарсозлик соҳасида қонун ости ва норматив ҳужжатларда белгиланган ёнғинга қарши талабларни мукаммал билишини ҳамда катта тажрибани талаб этади.
Ёнғинга қарши чора-тадбирларни белгилашда асосан қуйидагиларга эътибор берилади. Объектларнинг ёнғин хавфсизлиги жиҳатидан тоифаларга ажратилиши, ёнғиндан сақлаш оралиқ масофаларни жойланиши, асосий шамол йўналишини, жой рельефини ҳисобга олиниши муҳим. Қўшни корхона ва аҳоли яшовчи жойларга нисбатан асосий ва ёрдамчи йўллар билан таъминланишини ҳамда ёнғин содир бўлганда ёнғин ўчирувчиларнинг ўз вақтида етиб келишини ҳисобга олиб асосий иншоотларни ёнғинга қарши сув тармоғи бўйича сув, газ, электр қуввати билан таъминланиши, алоқа ва хабарлаш йўналишлари бўйича тўғри қарор қабул қилиш орқали ёнғинларнинг олдини олинади, фукаролар хавфсизлиги таъминланган бўлади.
Зеро, қоидаларга тўла амал қилинган ҳолатдагини мустаҳкам, мукаммал бинолар қурилади. Бу эса ёнғин хавфини бартараф этиш йулидаги дастлабки пойдевор ҳисобланади.
Зуҳриддин Абдурахмонов,
Косонсой тумани фавқулодда
вазиятлар бўлими катта
инспектори, капитан.
Мурувват, аҳиллик ва ҳамжиҳатликни улуғловчи ушбу фазилатли ойда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Бу анъана бугун умуммиллий ҳаракатга айланди.
Бугун Косонсой туманидаги "Ўзбегим" тантаналар мажмуасида Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ташаббуси билан туман ҳокимлиги ва туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ҳамкорлигида тумандаги 200 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож, ногиронлиги бўлган шахсларга ифторлик дастурхони ёзилди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят бош имом-хатиби Мусохон Аббасиддинов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Ҳатамов, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи И.Ходжиев, туман ҳокими Д.Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирок этдилар.
Дуога қўл очган фуқароларимиз юртга тинчлик-омонлик сўрадилар, бундай ҳур, эмин-эркин замоннинг қадрига етиш, шукрона келтириш лозимлигини таъкидладилар.
Тадбир якунида барча меҳмонларга ҳомийларнинг эсдалик совғалари ҳамда бир қатор ногиронлиги бўлган шахсларга Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан реабилитация қилишнинг техник воситалари, шу жумладан электрон юритмали аравача, ногиронлар аравачалари, қўлтиқтаёқ ва эшитиш мосламалари тақдим этилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Ю.Ахмедов томонидан Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни қабулини ташкил этишда аҳоли учун қулайликлар яратиш ҳамда уларнинг мурожаатларида баён этилган масалаларни тезкорлик билан жойида ҳал этиш мақсадида Косонсой туманида сайёр қабул ўтказилди.
▫️Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан Давлат пенсияларини тайинлаш, тўлаш, қайта ҳисоблаш, ҳамда талаб этиладиган иш стажи ва ҳужжатлари юзасидан берилган саволларга тушунтиришлар берилди. Бундан ташқари, фуқароларга ўзини-ўзи банд қилиш орқали иш стажига эга бўлиш афзалликлари ҳақида кенг маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек, қабулда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.
Хабарингиз бор, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 23 февраль куни ёшлар бандлигини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Унда аҳоли, хусусан ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, деҳқончилик қилиш учун бу йил яна 60 минг 500 гектар ер ёшларга ажратилиши қайд этиб ўтилган эди. Ушбу топшириқлар ижроси юзасдан Косонсой туманида ҳам 366 гектар ер майдонлари ёшлар учун ажратилмоқда.
Косонсой туманидаги “Замондош” маданият маркази ҳамда 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ёшлар етакчилари томонидан тавсия берган ер олиш истагидаги ёшлар иштирокида ўқув-семинари бўлиб ўтди. Семинарда деҳқончилик қилиш қадриятлари, «Бир контур, бир маҳсулот» тамойили асосида ўқитиш, сув тежовчи технологиялардан унумли фойдаланиш каби масалаларда сўз борди.
Ўқув-семинарида Косонсой туман ҳокими ўринбосари А.Шералиев, туман нуронийлар Кенгаши раиси О.Қориев, туман Адлия бўлими бошлиғи Н.Камалова, АТБ “Агробанк” туман филиали бошқарувчиси М.Турсунова ҳамда лимончилик бўйича кўп йиллик тажрибага эга, лимончилик мактаби асосчиси, «Дўстлик» ордени соҳиби А.Эшонхўжаевлар томонидан ёшларга зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Бу каби ўқув-семинарлар туманимиз бўйлаб давом этмоқда.
2023- yil yakunlariga ko‘ra, Namangan viloyatining YAHM tarkibida qishloq, oʻrmon va baliqchilik xo'jaligining ulushi 41,0%, sanoat 15,2%, qurilish - 6,9% va xizmatlar sohasi - 36,9% ni tashkil etdi.











