Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Ю.Ахмедов томонидан Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни қабулини ташкил этишда аҳоли учун қулайликлар яратиш  ҳамда уларнинг мурожаатларида баён этилган масалаларни тезкорлик билан жойида ҳал этиш мақсадида Косонсой туманида сайёр қабул ўтказилди.

▫️Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан Давлат пенсияларини тайинлаш, тўлаш, қайта ҳисоблаш, ҳамда талаб этиладиган иш стажи ва ҳужжатлари юзасидан берилган саволларга тушунтиришлар берилди. Бундан ташқари, фуқароларга ўзини-ўзи банд қилиш орқали иш стажига эга бўлиш афзалликлари ҳақида кенг маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек, қабулда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.