Янгиликлар
Бугун Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров улуғ айём – муборак Рамазон Ҳайити олдидан турли соҳаларда кўп йиллар самарали меҳнат қилиб, халқимизга хизмат қилган бир гуруҳ меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олди.
Туман раҳбари фахрийлар билан дилдан суҳбатлашиб, байрам тилакларини билдирди. Хонадон соҳибларининг узоқ йиллар давомида эл-юрт манфаати йўлида олиб борган самарали меҳнатларини эътироф этиб, ўзининг миннатдорчилигини билдирди.
Ҳамюртларимиз бугунги тинч-осуда ҳаётга шукрона келтириб, юртимиздаги тинчлик-осойишталик абадий бўлишини, Ватанимиз бунданда тараққий этишини сўраб, қўлларини дуога очдилар. Бундай эътибор кексаларнинг умрига умр қўшишини айтиб, кўрсатилаётган ғамхўрликлар учун ҳурматли Президентимизга миннатдорчилик билдиришди.
Сўнгги йилларда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаши учун зарур шарт-шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишда ёшлар билан ишлаш – ҳаёт-мамот масаласи эканлиги алоҳида таъкидланиб, уларни қўллаб-қувватлаш борасида инқилобий ташаббусларни илгари суриш устувор вазифа эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Косонсой туман прокурори бошчилигида фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Косонсой тумани 2-сектор ҳудудида қарашли “Наврўз”, “Равот”, “Чак”, “Сой бўйи”, С.Шеърозий, “Ободон”, “Хонқўрғон” маҳаллалари фавқулодда вазиятлар бўлимига бириктирилган ёшларининг муаммолари ҳамда уларни қийнаб келаётган муаммолар бўйича индивидуал ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, туман ФВБ томонидан Косонсой тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 8-сонли мактабда тумандаги мактабларнинг юқори синфлар ўртасида “Ёш қутқарувчи” спорт мусобақалари ўтказилди. Унда 8-сонли умумтаьлим мактаби фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олдию.
Ҳозирги кунда туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ватанпарварлик руҳидаги тадбирлар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказиб келинмоқда. Ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида бундай тадбирлар давом этмоқда.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган шаҳрида 63-халқаро «Гуллар фестивали»га тайёргарлик жараёни билан танишди.
Таъкидлаш жоиз, 2024 йилнинг 19 майидан 23 июнига қадар Наманган анъанавий халқаро фестивалга мезбонлик қилади. Бунинг учун ҳозирда пухта тайёргарлик кўрилмоқда.
Вилоят раҳбари Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан аталувчи маданият ва истироҳат боғи ва унинг атрофини кўздан кечириб, декоратив гуллар билан безатиш юзасидан масъулларга топшириқлар берди.
Бу йил қирқ кун давом этадиган тадбир дастурларини янада бойитиш, унга таниқли санъаткорлар, эл ардоғидаги ижодкорларни жалб этиш, кўпроқ саёҳатчилар келиши учун тарғибот ишларини тизимли йўлга қўйиш каби масалаларга ҳам эътибор қаратилди.
Ёшлар билан ишлаш, уларнинг оилавий шароитларини ўрганиш, муаммоларига ечим топиш борасидаги ишлар мутасадди раҳбарлар масъуллигида давом эттирилмоқда.
Косонсой туманидаги “Янгийўл” маҳалласида жойлашган 33-сонли умумтаълим мактабида Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров ўзига бириктирилган “Янгийўл”, “Янгишаҳар” ҳамда “Нурафшон” маҳалласи ёшлари билан юзма-юз мулоқот ўтказди.
Учрашувда ёшларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда касб-ҳунарга ва тадбиркорликка бўлган қизиқишини ошириш ва уларга яратилган имкониятлар ҳақида тушунтириш берилиб, алоҳида ўтказилган суҳбатда қизиқишлари атрофлича ўрганилди.
Шунингдек, ёшлар томонидан берилган саволлар ва уларни қийнаб келаётган муаммолар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Юртимиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшлари ўртасида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан илк маротаба ташкил этилган "Турон" мактаб театри" Республика танловининг Косонсой туман босқичи бўлиб ўтди.
Тақдирлаш маросимида сўз олган туман ҳокимининг ўринбосари А.Шералиев ушбу танлов ёшларни фаолиятида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, барча иштирокчилар ва ғолиб жамоаларни ютуқлари билан муборакбод этди.
Якуний натижаларга кўра, 24-сонли мактаб жамоаси ғолиб деб топилиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритган бўлса, 2-ўринни 6-сонли мактаб, 3-ўрин эса 43-сонли мактаб жамоаси насиб этди. Ғолиб жамоалар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.











