Бугун Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров улуғ айём – муборак Рамазон Ҳайити олдидан турли соҳаларда кўп йиллар самарали меҳнат қилиб, халқимизга хизмат қилган бир гуруҳ меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олди.

Туман раҳбари фахрийлар билан дилдан суҳбатлашиб, байрам тилакларини билдирди. Хонадон соҳибларининг узоқ йиллар давомида эл-юрт манфаати йўлида олиб борган самарали меҳнатларини эътироф этиб, ўзининг миннатдорчилигини билдирди.

Ҳамюртларимиз бугунги тинч-осуда ҳаётга шукрона келтириб, юртимиздаги тинчлик-осойишталик абадий бўлишини, Ватанимиз бунданда тараққий этишини сўраб, қўлларини дуога очдилар. Бундай эътибор кексаларнинг умрига умр қўшишини айтиб, кўрсатилаётган ғамхўрликлар учун ҳурматли Президентимизга миннатдорчилик билдиришди.