Муҳаммадшариф Сўфизода номидаги Наманган вилоят болалар кутубхонасида Муҳаммад Юсуфнинг таваллудига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Косонсой туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 22-сонли умумтаълим мактаб ўқувчилари томонидан тайёрлаб келинган Муҳаммад Юсуфнинг шеър ва қўшиқларини билан иштирок этдилар.Ўқувчилар томонидан шоирнинг ҳаёти ва ижоди тўғрида сўзлаб берилди.

Юртбошимиз томонидан  2024 йил 5 февралдаги Ижтимоий соҳалардаги вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишдаги илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 26 апрель куни Косонсой тумани 27-сонли умумий ўрта таълим мактабида чет тилларини ўқитишга мослаштирилган тўгарак машғулотлари хоналари очилиш маросими бўлиб ўтди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган мактаблардаги бўш биноларни тадбиркорларга касб ва тил ўргатиш учун фойдаланишга бериш ташаббусига асосан мактабда бўш турган бино ҳомийлар ва мактаб маъмурияти томонидан таъмирланиб, зарур жиҳозлар билан таъминланди. Ушбу бинода ўқувчилар чет тилларини ўрганишлари учун зарур шароитлар яратилди.

«Маърифат улашиб» лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари Ботир Эргашев, Маънавият ва маърифат кенгаши вилоят бўлими раҳбари Мусохон Оппоқов ва Наманган муҳандислик-қурилиш институти мутасаддилари Косонсой туманидаги 8-умумтаълим мактабида ўқувчилар билан ижодий учрашув ўтказмоқда.

"Муҳаммад Юсуф тез оғизга тушди. Бирорта шоир унингдек тез ном чиқармаган, номдор бўлмаган. У ўзидан ўлмас мерос қолдирди", -деб ёзади атоқли ёзувчимиз Саид  Аҳмад.

Мана шундай хассос шоирнинг таваллуд куни арафасида ҳар йили анънавий тарзда Республика маънавият ва маърифат маркази Косонсой тумани бўлинмаси ташаббуси  билан туман Мактабгача таълим ва мактаб бўлими ҳамкорлигида ўқувчи-ёшлар ўртасида "Муҳаммад Юсуф асарлари билимдони" танлови ўтказиб келинади.

Танловнинг туман босқичида Республика маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти бўлими раҳбари Мусахон Аппоқов, Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси раиси ўринбосари, таниқли шоир Ботиржон Эргашевлар сўз олиб, Она Ватанга чексиз муҳаббатни, эл-юрт, миллат дарду қувончларини бор овоз билан куйлаган шоирнинг кўплаб шеърлари қўшиқларга айланиб кетганлигини таъкидлаб ўтдилар.

Косонсой туманида умумтаълим мактаблари битирувчи синф ўқувчиларини касбга йўналтириш, уларда турли касбларга бўлган қизиқишни юксалтириш мақсадида 1-сонли касб-ҳунар мактабида “Очиқ эшиклар куни” тадбири бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда тумандаги умумтаълим мактабларининг 9-синф ҳамда 11-синф ўқувчилари Косонсой туманидаги 2 та техникум ва 3 та касб-ҳунар мактаблари ҳамда Косонсой педагогика коллежининг фаолиятига доир кўргазмалар ва уларнинг йўналишлари билан таништирилди.

Тадбирда сўз олганлар битирувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш, уларни қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиқиб келажакда таълимни давом эттиришлари ёки эгаллаган касблари бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар яратиш борасида гапириб ўтдилар.