"Муҳаммад Юсуф тез оғизга тушди. Бирорта шоир унингдек тез ном чиқармаган, номдор бўлмаган. У ўзидан ўлмас мерос қолдирди", -деб ёзади атоқли ёзувчимиз Саид  Аҳмад.

Мана шундай хассос шоирнинг таваллуд куни арафасида ҳар йили анънавий тарзда Республика маънавият ва маърифат маркази Косонсой тумани бўлинмаси ташаббуси  билан туман Мактабгача таълим ва мактаб бўлими ҳамкорлигида ўқувчи-ёшлар ўртасида "Муҳаммад Юсуф асарлари билимдони" танлови ўтказиб келинади.

Танловнинг туман босқичида Республика маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти бўлими раҳбари Мусахон Аппоқов, Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси раиси ўринбосари, таниқли шоир Ботиржон Эргашевлар сўз олиб, Она Ватанга чексиз муҳаббатни, эл-юрт, миллат дарду қувончларини бор овоз билан куйлаган шоирнинг кўплаб шеърлари қўшиқларга айланиб кетганлигини таъкидлаб ўтдилар.