Янгиликлар
Косонсой туманидаги 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун спортнинг футбол тури бўйича саралаш босқич беллашувлари ўтказилмоқда.
Саралаш мусобақасида туманнинг 4 та сектори кесимида 59 та маҳалла йигитларидан ташкил топган жамоалар ўртасида ҳудудларга бўлинган ҳолда ўйинлар бўлиб ўтяпти.
Юқори савияда ташкил этилаётган ўйинларда ғолиб бўлган жамоа туманнинг финал босқичига йўл олади.
2024 йилнинг 1-чораги давомида маҳаллада ёшлар сиёсатини самарали амалга оширишда юқори натижадорликка эришаётган Ёшлар етакчиларининг ТОП-100 рейтинги аниқланди.
Мазкур рейтинг натижалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 92-сонли қарори ҳамда ПФ-209-сонида белгиланган вазифаларни сифатли ва юқори даражада бажарганлигига қараб белгиланган. Ушбу рейтинг натижалари ҳар чоракда янгилаб борилади.
Бугунги кунда 173 нафар ёшлар етакчилари давлат мукофоти, 86 нафари халқаро сертификатлар эгаси ҳисобланади.Шунингдек жорий йилнинг 1-чораги давомида Ёшлар етакчилари орасидан 168 нафари турли хил даражадаги юқори лавозимларга кўтарилди. Албатта мазкур ютуқларга эришган ҳар бир етакчиларимизни Маҳалладаги ёшлар масалалари бўйича комиссия номидан табриклаймиз.
Тут барглари ипак қурти учун керакли озуқа бўлгани боис, ҳар доим қимматли ўсимликлар қаторига киритилган. Гарчи бу дарахт 300 йилдан ортиқ яшаса-да, парвариш қилинса 500 йилгача ҳам ҳосил олиш мумкин экан.
Косонсой туманидаги Навоий, Ободон, Янгиҳаёт, Ш.Рашидов номли ММТП ҳудудларидаги фермер хўжаликларида шу мавзуда, яъни, “тут устига тут экиш” усулини кенгайтиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Анваржон Гаппаров айтиб ўтганидек, ҳар бир тутнинг юқори қисмида 3-4 тадан кичик новда қолдириш дарахтнинг умрини узайтириш ҳамда келгусида янада кўпроқ барг олинишини таъминлайди.
Айни пайтда ипак қурти 4-5 ёшда парвариш қилинмоқда. Демак, тут барглари кесиб олинмоқда. Шунинг учун мазкур агротехник тадбирни жойларда тарғибот қилиш лозим.
Семинарда Косонсой туман қишлоқ хўжалик бўлими бошлиғи Қ.Ашуров пиллачилик агрономларига ипак қуртини сийраклатиб боқиш, етиштириладиган маҳсулот сифатига жиддий эътибор қаратиш бўйича қўшимча тавсиялар берди.
Косонсой туман ҳокимининг тегишли қарори билан Мамадалиев Акбархон Ҳошимхонович Косонсой тумани ҳокимининг ўринбосари - туман инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи этиб тайинланди
▫️Акбархон Мамадалиев 1978 йилда Косонсой туманида туғилган. Наманган муҳандислик иқтисодиёт институтини бакалавр ҳамда магистратура босқичини тамомлаган. ▫️Меҳнат фаолиятини “Косонсой-Текмен” қўшма акциядорлик корхонасида тайёр маҳсулотлар омбор мудирлигидан бошлаган.
▫️2004-2007 йилларда “Косонсой-Текмен” қўшма акциядорлик корхонаси касаба уюшма қўмитаси раиси, 2009-2012 йилларда “Косонсой тўқимачи” масъулияти чекланган жамияти директори, 2012-2019 йилларда Косонсой тумани “Соф сифат текстил” қўшма корхонасида директор ўринбосари, 2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Косонсой туманидаги қабулхонаси мудири лавозимларида фаолият юритган.
▫️Тайинловга қадар Косонсой тумани “Дийдор” масъулияти чекланган жамияти раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Пилла деҳқончиликнинг илк хандалаги ҳисобланади. Ипак қурти парваришлаш - жуда катта машаққатли меҳнат талаб қилади. Пилла етиштириш учун камида бир ой ҳаловатдан кечилади.
Косонсой тумани пиллакорлари жорий йилда 3247 қути ипак қурти парваришлаб, 209 тоннадан зиёдроқ ҳосил олиш учун меҳнат қилмоқдалар. Бугун Косонсой туман ишчи гуруҳи тумандаги Худойбердиев, Қуқумбой ММТП ҳудудларидаги фермер хўжаликлари томонидан ипак қурти боқилаётган хонадонларда бўлиб, ипак қурти парваришлаш жараёнларини кўздан кечиришди.
Ўрганиш жараёнида ҳозирги кунда ипак қуртлари учинчи ёшда бўлиб, қурт боқувчи хотин-қизлар билан суҳбатлар олиб борилди. Бу йилги ипак қурти ўтган йилги ипак қуртлардан ўзгачалиги, баргни кам истеъмол қилиши ҳақида тўхталиб ўтилди. Ипак қурти парваришлаётган хотин-қизлар бугунги кунда пиллакорларга яратилаётган шарт-шароитлардан мамнун эканликларини таъкидлаб ўтдилар.







