Янгиликлар
Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлиги икки томон учун ҳам манфаатли. Мамлакатимизнинг бозори, тобора эркинлашаётган иқтисодиёти, қулай инвестициявий муҳити Туркияни қизиқтиради. Ушбу мамлакатнинг ривожланган саноати, транспорт коммуникациялари, денгиз йўллари, қишлоқ хўжалиги ва туризм салоҳияти Ўзбекистонга фойда келтиради.
Бугун, 4 май куни Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров томонидан туманда фаолият юритувчи "AOTEX" МЧЖ таъсисчилари туркиялик Ибраҳим Ўғредийчи ва Мустафа Узанир билан учрашув ўтказилди. Мазкур учрашувда инвесторлар томонидан ҳозирги кунда "AOTEX" МЧЖда "Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш" лойиҳасини кенгайтириш ва тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш масаласида ҳамда "Қуёш фото электр станцияси қуриш" бўйича таклифлар билдирилиб, уларни ижобий ҳал этиш орқали қўшимча равишда янги иш ўринларини яратиш бўйича музокаралар олиб борилди.
Маълумот учун, Косонсой туманида фаолият юритувчи "AOTEX" МЧЖ томонидан 2021 йилда умумий қиймати 3,0 млрд сўм бўлган "Жемфир ишлаб чиқариш" лойиҳаси ишга туширилган бўлиб, 30 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилган ва 2022 йилда қўшимча равишда 2,5 млрд сўм маблағ эвазига мазкур корхонани кенгайтириш натижасида қўшимча равишда яна 20 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилган.
У узоқ йиллар фидойилик билан меҳнат қилди. Қаерда ишламасин, ўз ишига масъулият билан ёндашди, ходимларига ҳам талабчан бўлди. Ҳар бир киши бу инсон билан тўқнаш келганда бирор ёдда қоларли таассурот олиб қоларди. Шавкатхон опа Қамбарова ана шундай эдилар. Бу инсон энди орамизда йўқ. 76 ёшида бешавқат ўлим орамиздан бу беназир инсонни олиб кетди.
Тошкент тиббиёт олийгоҳини битиргач, Косонсой тумани санитария-эпидимиология станцияси бўлим мудири, бош шифокори бўлиб ишлади. Бир қанча муддат Косонсой шаҳар ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари, Косонсой тиббиёт билим юрти директори, Косонсой тиббиёт коллежида маънавият ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимларида ишлади.
Меҳнат фаолияти давомида "Соғлиқни сақлаш аълочиси", "Олий ва ўрта махсус таълими аълочиси", "Мўътабар аёл" кўкрак нишонлари билан тақдирланган. Шавкатхон опа ёди ҳамиша қалбимизда, унинг хотираси унутилмайди. Унинг оила аъзолари ва барча яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Косонсой туман ҳокимлиги, Косонсой тарих музейи.
Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, ечимини кутаётган масалалар юзасидан ижобий натижага эришиш мақсадида "Юксалиш" маҳалласида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқаролардан ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита туман раҳбаридан жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда фуқаролардан уй-жой, ичимлик суви, кадастр, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, тиббий ёрдам, канализация, аукцион савдосига ер билан боғлиқ масала, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид 20дан ортиқ аҳоли мурожаатлари тингланди.
Айрим мурожаатлар жойида ечимга келтирилган бўлса, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.
Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров иштирокида 1-сектор ҳудудида жойлашган "Ўзбекистон" маҳалласи ёшлари билан мулоқот ўтказилди.
Мулоқот давомида ёшларнинг ўзларини янги ташаббуслари, таклиф ва мурожаатлари билан чиқишди.
Учрашувда ёшларнинг ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, мактабда спорт тўгараги очиш, деҳқончилик қилиш учун ер ажратиш ва субсидия масалалари юзасидан мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаатнинг амалий ижроси бўйича туман ҳокими тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берди ҳамда ижроси назоратга олинди.
Косонсой туманидаги 35-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Умумтаълим мактабларида тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш, истиқболдаги режалар” мавзусида ўқув-семинар бошланди.
Семинарни туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўринбосари А. Ўғлонов ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Исақовлар очиб бердилар. Икки кун давом этадиган мазкур ўқув-семинар дастурига кўра, маънавият тарғиботчилари томонидан “Маънавий тарбиянинг методологик асослари: миллий қадриятларга содиқ ёшларни тарбиялаш”, “Умумтаълим мактабларидаги тарбиявий ишларда замонавий ютуқ ва методлардан самарали фойдаланиш”, “Таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни жорий этишнинг креатив технологиялари (“Маънавият сектори” мисолида)”, “Мактаблардаги маънавий муҳит, ўқувчи-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ўқитувчи ва мураббийларнинг масъулияти”, “Ўзбек жадид зиёлилари: мактаб ислоҳи ва матбуоти”каби бир қатор мавзуларда маърузалар ўқилади.
Ўқув-семинар давом этмоқда.









