У узоқ йиллар фидойилик билан меҳнат қилди. Қаерда ишламасин, ўз ишига масъулият билан ёндашди, ходимларига ҳам талабчан бўлди. Ҳар бир киши бу инсон билан тўқнаш келганда бирор ёдда қоларли таассурот олиб қоларди. Шавкатхон опа Қамбарова ана шундай эдилар. Бу инсон энди орамизда йўқ. 76 ёшида бешавқат ўлим орамиздан бу беназир инсонни олиб кетди.
Тошкент тиббиёт олийгоҳини битиргач, Косонсой тумани санитария-эпидимиология станцияси бўлим мудири, бош шифокори бўлиб ишлади. Бир қанча муддат Косонсой шаҳар ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари, Косонсой тиббиёт билим юрти директори, Косонсой тиббиёт коллежида маънавият ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимларида ишлади.
Меҳнат фаолияти давомида "Соғлиқни сақлаш аълочиси", "Олий ва ўрта махсус таълими аълочиси", "Мўътабар аёл" кўкрак нишонлари билан тақдирланган. Шавкатхон опа ёди ҳамиша қалбимизда, унинг хотираси унутилмайди. Унинг оила аъзолари ва барча яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Косонсой туман ҳокимлиги, Косонсой тарих музейи.






