Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлиги икки томон учун ҳам манфаатли. Мамлакатимизнинг бозори, тобора эркинлашаётган иқтисодиёти, қулай инвестициявий муҳити Туркияни қизиқтиради. Ушбу мамлакатнинг ривожланган саноати, транспорт коммуникациялари, денгиз йўллари, қишлоқ хўжалиги ва туризм салоҳияти Ўзбекистонга фойда келтиради.
Бугун, 4 май куни Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров томонидан туманда фаолият юритувчи "AOTEX" МЧЖ таъсисчилари туркиялик Ибраҳим Ўғредийчи ва Мустафа Узанир билан учрашув ўтказилди. Мазкур учрашувда инвесторлар томонидан ҳозирги кунда "AOTEX" МЧЖда "Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш" лойиҳасини кенгайтириш ва тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш масаласида ҳамда "Қуёш фото электр станцияси қуриш" бўйича таклифлар билдирилиб, уларни ижобий ҳал этиш орқали қўшимча равишда янги иш ўринларини яратиш бўйича музокаралар олиб борилди.
Маълумот учун, Косонсой туманида фаолият юритувчи "AOTEX" МЧЖ томонидан 2021 йилда умумий қиймати 3,0 млрд сўм бўлган "Жемфир ишлаб чиқариш" лойиҳаси ишга туширилган бўлиб, 30 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилган ва 2022 йилда қўшимча равишда 2,5 млрд сўм маблағ эвазига мазкур корхонани кенгайтириш натижасида қўшимча равишда яна 20 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилган.






