Янгиликлар
Бугун, 14 май куни Косонсой тумани 1-сектор ҳудудидаги “Нурафшон”, “Янгишаҳар” ҳамда “Янгийўл” маҳаллалари фуқаролари билан сектор раҳбарининг сайёр қабули ўтказилди.
Қабулда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров, туман ҳокимининг ўринбосарлари, хизмат кўрсатувчи ташкилот ва идоралар раҳбарлари билан биргаликда фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Қабулда 8 та фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушиб, шундан 4 таси ўрнида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар муддати бўйича ижрочиларга йўналтирилди.
Пиллачилик қишлоқ хўжалигининг даромадли соҳаларидан бири ҳисобланади. Оз муддат ичида натижа кўрсатувчи юмуш бўлган ипак тола етиштиришга бугунги кунда мамлакатимизда алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Косонсой туманида жорий йилда 3247 қути қурт уруғи парваришлаш, 209 тонна қимматбаҳо саноат хом ашёси етиштириш мақсад қилиб олинган.
Айни пайтда ҳудудларда пилла етиштириш авж паллада. Пиллакорлар залворли меҳнатлари самарасини кўра бошладилар.
Бугун, 13 май куни Косонсой тумани “Гўрмирон” ҳудудидаги пилла қабул қилиш пунктида ипак қурти ҳосилини қабул қилиш жараёни бошланди.
☑️ Пиллакорларга ҳорманг, деймиз! Хирмонга барака!
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугун вилоят марказида 63 - халқаро “Гуллар фестивали”га тайёргарлик жараёнларининг бориши билан танишди.
Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида вилоятдаги барча шаҳар ва туманлар, йирик корхона, ташкилотлар учун ажратилган ер майдонларида табиий гуллардан турли кўринишда композиция ва декорациялар яратилмоқда.
Бугун Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимлари, ташкилотлар раҳбарлари ва масъуллар ҳозирга қадар бажарилган ишларини кўрсатиб, тақдимот ўтказдилар.
Вилоят раҳбари ҳар бир ҳудуд учун бириктирилган майдонларни бирма-бир кўздан кечириб, табиий гуллардан барпо этиладиган дизайнларни атрофлича ўрганди. Жараённи тезлатиш, бунда ижодий ёндашиш, аввалгиларига ўхшамаган, бетакрор, ўзига хос ландшафт дизайни яратиш лозимлигини таъкидлади.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Косонсой туманидаги "Ўзбегим" тантаналар мажмуасида “Нуроний” жамғармаси Косонсой туман бўлими ташаббуси билан “Уч авлод учрашуви”, “Қўша қариш саодати” ҳамда “Оталар чойхонаси” тадбирлари ўтказилди. Унда Наманган вилояти “Нуроний жамғармаси” раиси сенатор Икромхон Нажмиддинов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Аппақов, Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров, туман "Нуроний" жамғармаси раиси О.Қориев, "Фахрийлар кенгаши" ҳамда "Нуронийлар кенгаши” аъзолари иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққан И.Нажмиддинов тадбирнинг мазмун-моҳияти тўғрисида сўз юритиб, корхона ва ташкилотларда "Фахрийлар кенгаши" иш фаолиятини жонлантириш лозимлигини ҳақида фикр юритди.
"Қўша қариш саодати" рукни остида "Гулистон" маҳалласида 58 йилдан буён бирга умргузаронлик қилаётган Носиров Зокирхон ота ва Ҳусаинова Муҳаббатхон оналарни ҳаёт йўллари, фарзанд тарбиясидаги ибратлари тадбир иштирокчиларига ўрнак қилиб кўрсатилди.
Бугунги ибрат, намуна ҳамда шукроналик руҳини ўзида мужассам этган тадбир барчага хуш кайфият бағишлади.
Косонсой туман ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи А.Мамадалиев томонидан Косонсой туман “Косонсой тўқимачи” МЧЖга қарашли ҳудудда ижара асосида фаолият олиб бораётган Хитой Халқ Республикаси инвесторлари томонидан очилган “ипни қайта ишлаб чиқариш” фаолияти билан шуғулланувчи “CHUNQIU PRINTING AND DYEING TEXTILE” МЧЖ қўшма корхонаси таъсисчилари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда ҳозирда “CHUNQIU PRINTING AND DYEING TEXTILE” МЧЖ қўшма корхонасида ишлар изчил давом этаётганлиги ва келгусида қўшма корхона томонидан лойиҳани кенгайтириш мақсадида, 1 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция киритиш орқали камида 100-150 нафар янги иш ўринлари яратилиши ва мазкур иш ўринларига тумандаги ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланиши хусусида лойиҳа ва таклифлар кўриб чиқилди.










