Янгиликлар
Бугун Косонсой туман ҳокимлигда Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳузуридаги "Халқпарвар" комиссияси ҳамда доимий комиссияларнинг қўйшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш ишида "Саховат ва кўмак" жамғармасига келиб тушган маблағлар ва уларнинг сарфланиши, Косонсой тумани 1-чорак маҳаллий бюджетининг бажарилиши, Президентнинг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5216-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Косонсой туманида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича Халқ депутатлари Косонсой туман кенгаши ҳузуридаги “Халқпарвар” комиссияси хулосасини олиш ва бошқа масалалар атрофлича кўриб чиқилди.
Масалалар юзасидан депутатлар таклиф ва мулоҳазалари қабул қилинди ҳамда ушбу масалалар туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида кўриб чиқиш учун тақдим этилди.
Косонсой - истеъдодлар юрти. Илм-фанда ҳам ёшларимиз ўз истеъдодларини намоён этиб келмоқдалар. Хусусан, тумандаги 9-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатида таҳсил олаётган ўқувчилар орасида иқтидорли, илғор ўқувчилар талайгина. Қувонарлиси, ўқувчиларнинг 12 нафари IELTS сертификатига эга.
Косонсой туманинининг «Замондош» маҳалласида 2006 йилда туғилган Шаҳризода Абдураҳмонова ҳам инглиз тилидан IELTSдан 7.0 балл тўплаб, С1 сертификатини қўлга киритган ҳамда муддатидан олдин бир нечта хорижий ва Ўзбекистондаги олийгоҳларнинг талабаси бўлиш бахтига ҳам мушарраф бўлди.
Мактабда ўқиш ва жамоат ишларида фаол, тенгдошлари орасида алоҳида ажралиб турадиган, математика ва она тили фанларига қизиқадиган Шаҳризода келажакда ўқитувчи бўлишни орзу қилган.
Шаҳризода ҳамда унинг устозлари, шунингдек, ота-онасини ушбу ютуқлар билан табриклаймиз ва унинг порлоқ келажагига ишонч билдирган ҳолда, улкан парвозлар тилаймиз!
Нозимахон НАСИБХОНОВА,ЎзЖОКУ талабаси
Муборак Каъбатуллоҳни тавоф қилиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг энг катта орзуларидан. Юртимиздаги тинчлик, хотиржамлик туфайли ватандошларимизнинг ушбу истаги амалга ошмоқда.
Косонсой туманидан бу йил жами 128 нафар фуқаро ана шу улуғ сафарга бориш бахтига муяссар бўлишди. Улар сафида узоқ йиллар юрт ривожи учун хизмат қилган азиз инсонлар талайгина.
Косонсой Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида зиёратчиларни сафарга кузатиш тадбири бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари Алишер Шералиев иштирок этишди. Йўл олдидан ташкилланган дастурхон атрофида зиёратчиларга оқ йўл тилаб, дуои фотиҳа қилинди.
«Маҳалла ҳуқуқшуноси» лойиҳасида қисқа муддатли бепул ўқув курслари ташкил этилади. Бу бўйича Президент фармони қабул қилинди.
Маълум қилинишича, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, қонунчилик ҳужжатларини ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида:
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида «Маҳалла ҳуқуқшуноси» лойиҳаси амалга оширилиб, лойиҳа доирасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раисларининг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини узлуксиз ошириб боришга қаратилган қисқа муддатли бепул ўқув курслари ташкил этилади.
Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, ечимини кутаётган масалалар юзасидан ижобий натижага эришиш мақсадида "Навбаҳор" маҳалласида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги ҳоким ўринбосарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқаролардан ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита туман раҳбари ҳамда ўринбосарлардан жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда фуқаролардан уй-жой, ичимлик суви, электр таъминоти бўйича, табиий газ, субсидия, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, кредит, тиббий ёрдам, ер билан боғлиқ масала, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид аҳоли мурожаатлари тингланди.
Айрим мурожаатлар жойида ечимга келтирилган бўлса, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.







