Янгиликлар
Косонсой саноатда ахборот технологиялари техникумида Наманган вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Дилмурод Аҳмедов томонидан сайёр қабул ўтказилди. Унда бошқарма бошлиғи томонидан жами 16 нафар фуқаро қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари тингланди.
Шундан, 14та масаладаги мурожаат жойида ҳуқуқий тушунтириш ва маълумот бериш орқали ижобий ҳал этилга бўлса, 2 та масала муддат талаб этганлиги боис, адлия бўлими иш юритувга олинди
Шунингдек, қабул иштирокчиларига қабул қилинган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.
Нафосат ва гўзаллик ишқибозлари орзиқиб кутган 63-бор ўтказилаётган гуллар фестивали Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли боғда давом этмоқда. Гул шайдолари, маҳаллий ҳамда хорижий туристларни ўзига ром этаётган янгича кўринишдаги композициялар барчага манзур бўлмоқда.
23 июньгача давом этадиган Халқаро гуллар фестивалига Косонсой тумани ҳам алоҳида тайёргарлик кўрган. Ўзларига ажратилган 7 сотих майдонда турли композициялар яратилиб, бунинг учун 20 хилдаги 120 минг донага яқин гул экилган.
Ижодий ёндашув асосидаги турфа хил гулларга бурканган бетакрор уйғунлик гул шайдоларини эътиборини тортмоқда.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
“Davlat tili haqida”gi va “Reklama to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonunlari ijrosi yuzasidan Kosonsoy tumani hokimining maslahatchisi tomonidan markaziy ko‘chalardagi tashqi yozuvlar (peshlavha, reklama va boshqa e’lon, axborot matnlari) davlat tilida, xatolarsiz yozilishini ta’minlash borasida nazorat tadbirlari tashkil qilindi.
O‘rganish natijalariga ko‘ra, qonun talablariga mos kelmagan, davlat tilida yozilmagan, eskirib, yirtilgan tashqi reklama vositalari bevosita tadbirkorlik subyektlari guvohligida olib tashlandi.
Hududlarda amaliy tadbirlar davom etmoqda.
Аҳоли мурожаатлари билан ишлашда янгича тизим яратилиб, жойларда сайёр қабуллар ташкил этилаётгани фуқароларни ўйлантираётган кўплаб масалаларнинг ижобий ечим топишига сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан Наманган вилоятининг Косонсой туманида ташкил этилган навбатдаги сайёр қабулда юртдошларимизнинг суд-ҳуқуқ йўналишидаги мурожаатлари эшитилди.
Олий суд раисининг ўринбосари Шуҳрат Полвонов раҳбарлигида бўлиб ўтган қабулларда фуқароларнинг жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судлар билан боғлиқ 51 та мурожаатлари кўриб чиқилди. Шундан Олий суд раиси ўринбосари 25 нафар фуқаронинг суд-ҳуқуқ масалаларига доир мурожаатларини ўрганган бўлса, Наманган вилояти суди раиси Алишер Усманов 19 нафар, вилоят маъмурий суди раиси Зарипахон Қурбонова 7 нафар фуқаронинг мурожаатларини тинглади.
Мурожаатларнинг 33 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 10 га яқин мурожаат юзасидан ариза ва шикоятлар Олий суд томонидан ўрганиш учун қабул қилиб олинди. 8 та мурожаат жойида ўз ечимини топди.
Шунингдек, сайёр қабул давомида ўтказилган сайёр суд мажлисларида содир қилган жиноий қилмиши учун суд ҳукми билан жазони ўтаётган 12 нафар фуқаро қилмишидан пушаймонлиги, тегишли хулоса чиқарганлиги, тузалиш йўлига қатъий ўтганлиги муносабати билан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан иш ҳақи, алимент ундириш бўйича мурожаатлар ўрганилиб, суд буйруқлари чиқарилди ва ижрога қаратилди. Ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбат ўтказилиб, 2 та оила яраштирилди.
Мамлакатимизда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимларини шунингдек, барча фуқароларни спортнинг оммавий турларига жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси билан ҳамкорликда умумтаълим мактаблар ўқувчилари ўртасида спортнинг «Мини-футбол» тури бўйича Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқарма бошлиғи кубоги мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада Косонсой тумани шарафини ҳимоя қилган 44-сонли мактаб ўқувчилари жамоси фахрли биринчи эгаллаб, «Наманган вилояти Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи кубоги» соҳиби бўлдилар.







