Косонсой туманидаги 45-сонли махсус "Нурли маскан" мактаб-интернатида ўтказилган ўнинчи республика Форумида Косонсой туман ҳокимлиги, ички ишлар, мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъуллари, сектор раҳбарлари, республикадаги мавжуд "Нурли маскан" мактаб-интернати директорлари иштирок этдилар.

Форумнинг очилиш маросимида мамлакатимизда кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларнинг таълим олиши учун шарт-шароит яратиш, уларнинг жамиятга мослашувига кўмаклашиш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар тилга олинди.

Тадбирда сўз олганлар "Нурли маскан" мактабида амалга оширилган ишлар, самарали педагогик фаолият, ўқувчиларнинг билим олишлари, касб-ҳунар эгаллашлари учун яратилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида маълумот берди.

Шундан сўнг меҳмонлар, республиканинг турли вилоятларидан келган «Нурли маскан» мактаби ўқувчилари томонидан қўлда тўқилган кийим-кечаклар ва тегишли устахоналарда ясалган қўл меҳнати маҳсулотлари кўргазмасини кўздан кечиришди.

Куннинг иккинчи ярмига мўлжалланган концерт дастурида хушовоз хонандалар ҳамда мактаб ўқувчилари томонидан намойиш этилган концерт дастури барча йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бугунги кунда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, одамлар билан билан очиқ мулоқот орқали уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида фуқаролар қабуллари ўтказилиб келинмоқда.

Бугун 1-сектор ҳудудидаги “Кушон” маҳалласида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров туман ҳокими ўринбосарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, соғлиқни сақлаш, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид 15 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

Бугун Халқ депутатлари Учқўрғон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлди.

Унда ташкилий масала кўрилди.Туманнинг собиқ ҳокими Муҳаммад Ҳайдаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Наманган  вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқарма бошлиғи Дилшодбек Мирханов Учқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Хабарингиз бор, 2024 йилнинг 1 чораги давомида маҳаллада ёшлар сиёсатини самарали амалга оширишда юқори натижадорликка эришаётган Ёшлар етакчиларининг ТОП-100 рейтинги эълон қилинган эди.

Ушбу рейтингдан ўрин эгаллаган наманганлик ёшлар етакчилари ҳамда уларнинг ота-оналари Ёшлар ойлиги доирасида ташкил этилган байрам кечасида эътироф этилди.

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев эътироф этилган етакчиларнинг ота-оналарига маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси раиси Қаҳрамон Қуронбоев ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевнинг ташаккурномасини ўқиб эшиттирди ва эсдалик совғаларини топширди.

Қувонарлиси, эътироф этилганлар орасида Косонсой тумани “Намуна” маҳалласи ёшлар етакчиси Авазхон Нақибхоновнинг ҳам ота-онаси муносиб тақдирланди.

Косонсой нафақат бетакрор табиати, балки бир неча минг йиллик тарихи, қадимий ўтроқ деҳқончилик маданиятига хос хусусиятларни ҳамда турли миллат вакилларининг кўп асрлик бой миллий қадриятларини ўзида мужассам этган юрт сифатида ном қозонган. Ўзининг буюк алломалари билан башарият тамаддуни ривожига катта ҳисса қўшган. Турли олимлар туман тарихи бўйича турлича ёндашув асосида илмий изланишлар олиб борганлар.

Давлат раҳбарининг 2024 йил 25-26 март кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида Косонсой туманининг 3 минг йиллик юбилейини ўтказиш масаласини атрофлича ўрганиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш вазифаси белгиланган.

Бугун "Косонсой санаторийси"да туман ҳокимлиги ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида Косонсой туманининг 3 минг йиллик тарихини  ўрганиш ва асослаш мақсадида, таниқли олимлар, профессорлар, тарихчилар иштирокида ноаънанавий тарзда ишчи гуруҳнинг илк маслаҳатлашув  йиғилиши ўтказилди.