Янгиликлар
Намангандаги «Афсоналар водийси» тематик паркида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик» шиори остидаги ёшлар фестивалининг гала-концерти бўлиб ўтди.
Ёшларга завқ-шавқ улашган мазкур гала-концерт давомида вилоятнинг фаол ёшлари ҳамда ёшлар сиёсатига ўз ҳиссасини қўшган ташкилот вакиллари эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Жумладан, «Энг фаол ижтимоий ходим» кўрик-танловининг Республика босқичида фахрли 3-ўринни эгаллаб, вилоятимиз шаънини муносиб ҳимоя қилган Косонсой фарзанди Назокат Жабборова ҳам тақдирланди.
✅ Назокатнинг келгуси фаолиятида зафарлар тилаб қоламиз!
Косонсой туманидаги 9-сонли Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатининг 11-синф битирувчиси Моҳиёхон Абдуқаҳҳорова иккита хорижий сертификатни қўлга киритиб, муддатидан олдин “Янги Ўзбекистон” университетига грант асосида талабаликка қабул қилинди.
Ушбу муваффақият билан Моҳиёхонни табриклаб, келгуси ўқишларида омад ва муваффақият тилаб қиламиз.
13-14 июнь кунлари Тўрақўрғон туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактаби спорт залида гандбол бўйича мусобақа ташкил этилди. Унда вилоятнинг 14 та ҳудудий секторларида ғолиб бўлган 230 нафардан зиёд 18-20 ёшдаги қизлар беллашув олиб бордилар.
Қизғин давом этган мусобақа якунига кўра, 2-секторларнинг Тўрақўрғон тумани жамоаси 1-ўрин, Норин тумани 2-ўрин, Косонсой тумани 3-сектор қизлари жамоаси 3-ўринлари эгаллашди.
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Наманган вилоятида тадбиркорликни қўллаб - қувватлаш, инвестиция дастурлари ижроси, шу жумладан фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш тадбирлари давом этмоқда.
Жумладан, Косонсой туманидаги “Axsikent sof sanoat” МЧЖ биносида вилоят ҳокимлиги, солиқ, марказий банк, кадастр, қурилиш бошқармалари, коммунал соҳа ва тижорат банклари раҳбарлари иштирокида вилоятда инвестиция дастурлари доирасида жорий йилда амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан тақдимоти бўлиб ўтди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 1-ярим йиллигида вилоятда 134 та лойиҳалар доирасида жами 849,4 млн. долларлик хорижий инвестиция ва кредитларни ўзлаштириш режалаштирилиб, амалда 879,2 млн. доллар инвестицияларни ўзлаштирилиши таъминланган.
Бу борада масъулларга тўғридан - тўғри хорижий инвестициялар оқимини янада кенгайтириш, лойиҳа эгалари, шунингдек хорижий инвесторлар билан мунтазам алоқада бўлиш ва фаолиятида юзага келган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиб бориш юзасидан топшириқлар берилди.
Шунингдек, тадбирда фармацевтика соҳасида қиймати 104,1 млн. долларлик 11 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган ташаббускорларнинг ҳар бири билан индивидуал суҳбатлар ўтказилиб, улар томонидан билдирилган 12 та муаммоли масалалар ҳамда таклифлар мутасадди идора раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди.
Натижасига кўра, 4 та муаммоли масалаларнинг жойида ижобий ҳал этилиши таъминланди, қолган муаммоларни тез фурсатларда бартараф этиш юзасидан масъуллари ва муддатлари аниқ белгиланган назорат режаси ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.
Сиз азизларни, она юртимизда, она заминимизда яшаётган барча мўмин-мусулмонларни, саховат ва меҳр-оқибат айёми - муборак Қурбон ҳайити билан чин юракдан, самимий табриклайман.
Она юртимизнинг келажаги буюк ва ёруғ, халқимиз ҳаёти янада фаровон, Президентимизнинг раҳнамолигида амалга оширилаётган инсон қадри тамойили асосидаги барча хайрли ишлар бардавом бўлишини Аллоҳдан сўраб дуолар қилайлик.
Бу қутлуғ айёмда барчамиз файзли ва баракотли кунларга етказгани, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо эканлиги учун чексиз шукроналар айтамиз.
Барчангизни Қурбон ҳайити — меҳр-саховат айёми муносабати билан яна бир бор табриклайман. Юртимиз тинч, Ватанимиз обод ва фаровон бўлсин. Хонадонларингиздан файз-у барака ва осойишталик аримасин!
Муқаддас айём – Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!
Дилмурод ҚОДИРОВ,Косонсой тумани ҳокими







