Янгиликлар
Косонсой туманидаги спорт мактабида спортнинг гимнастрада турлари бўйича “Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақасининг туман босқичи ўтказилди.
Беллашув 14-30 ёш тоифасидаги хотин-қизлар вилоят босқичи йўлланмасини қўлга киритиш учун баҳс олиб боришди.
🏆Якуний натижаларга кўра:🥇-ўрин «Гулбоғ» МФЙ🥈-ўрин «Мажнунтол» МФЙ🥉-ўрин «Соҳибкор» МФЙ жамоалари эгаллашди.
Якунда ғолиблар Ёшлар ишлари агентлиги томонидан медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, ечимини кутаётган масалалар юзасидан ижобий натижага эришиш мақсадида "Обод" маҳалласида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқаролардан ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита туман раҳбаридан жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда фуқаролардан уй-жой, ичимлик суви, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, кредит, тиббий ёрдам, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид 10дан ортиқ аҳоли мурожаатлари тингланди.
Айрим мурожаатлар жойида ечимга келтирилган бўлса, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.
Косонсой тумани “Янги Ўзбекистон” маҳалласида жойлашган 2-сонли касб-ҳунар мактабида “Оқ йўл сенга, битирувчи!” шиори остида битирув маросими бўлиб ўтди.
Битирувчи ёшлар, ўқитувчилар, фахрий устозлар ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этган тадбирда битирувчиларга келгуси фаолиятларида муваффақият тиланиб, касб-ҳунар дипломлари топширилди.
Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ёшларнинг баркамол, етук билим ва салоҳиятга эга бўлишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилганлиги, замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича изчил ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб, битирувчиларга омадлар тилашди.
Маълумот учун, 2-сон касб-ҳунар мактабини 338 нафар ўқувчилар 5 та йўналишда битирди. Шулардан тенгдошларига ўрнак бўлиб, намунали хулқи ва аъло баҳоларга тамомлаган 11 нафар ўқувчилар имтиёзли дипломга эга бўлишди.
Косонсой туманида “маҳалла еттилиги” билан самарали иш ташкил этиш мақсадида “Нуроний” жамғармаси Косонсой туман бўлими томонидан Қуқумбой маданият марказида "Маҳалла еттилиги", “Кексалар маслаҳат гуруҳи” ва "Бувижонлар мактаби" аъзолари ҳамда фаол нуронийлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Наманган вилоят “Нуроний” жамғармаси масъул ходими А.Болтабоев, туман "Нуроний" жамғармаси бўлими раиси О.Қориев, туман "Нуронийлар" Жамоатчилик кенгаши аъзолари, Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари, "Қуқумбой", "Намуна", "Бўстон", "Янги Ўзбекистон", "Янги шаҳар", "Янгийўл" ҳамда "Нурафшон" маҳаллалари “Кексалар маслаҳати гуруҳи” аъзолари, "Бувижонлар мактаби" аъзолари фаол нуронийлар иштирокида миграциядаги ва миграциядан қайтган фуқаролар билан учрашув, "1+10" тамойили, тўй ва бошқа маросимларни ўтказишда ортиқча дабдабабозликка йўл қўймаслик, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларни, қизларимизни эрта турмушга бермаслик ва шаърий никоҳларнинг олдини олишда нуронийлар ўзларининг насиҳатлари билан тарғиботчилик қилиши кераклиги тўғрисида айтиб ўтишди.
Давлатимиз раҳбарининг “Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда картошка етиштиришни кўпайтириш, ички бозор талабини қондириш, экспортни кенгайтириш каби вазифаларга муҳим асосдир.
Айни кунлар кузги бошоқли дон, оралиқ экинлардан бўшаган майдонларга кечки картошка экиш учун қулай вақт. Косонсой тумани "Янги ҳаёт" ММТП ҳудудига қарашли “Заминбулоқ саховати” фермер хўжалигида ташкил этилган семинар шу мавзуга бағишланди.
Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Азизбек Абдусаломов ҳамда мутахассислар қатнашган семинарда мавсумда туман бўйича 536 гектар майдонга картошка экиш, агротехник тадбирлар ҳақида зарур тавсиялар берилди ва амалий кўрсатилди.







