Савол: Мен, отам ва онам 4 хонали уйда 20 йилдан ортиқ турамиз.  Пропискада фақат отам бор. Уй бувамнинг (вафот этган) номида. Нотариус уйни ¾ (тўртдан уч) отамга ¼ (тўртдан бир) амакимга улуш қилиб чиқариб берган. Амаким вафот этди.? Энди амакимнинг улуши унинг болаларига (3та боласи бор) ўтадими? Ўтса 1/4 бўлибми ёки майдаланиб? Бу уйда мен ва онамнинг ҳаққи борми? Яъни, пропискамиз бўлмаса ҳам улушимиз борми?  Мавзусида, Юридик марказ ҳодимларига  саволлар келмоқда.

Мазкур Саволда сўралган масалалар Фуқаролик Кодексининг  “Ворислик ҳуқуқида” белгиланган қоидалар асосида тартибга солинади.

Жавоб: Фуқаролик ҳуқуқида “Мерос трансмиссияси” деган тушунча мавжуд. Ушбу қоида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 11401-моддасида берилган бўлиб, унга кўра, агар васиятнома бўйича ёки қонун бўйича ворисликка чақирилган меросхўр мерос очилганидан кейин уни қабул қилиб олишга улгурмасдан вафот этган бўлса, унга тегиши керак бўлган меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқи унинг қонун бўйича меросхўрларига, агар барча мерос мол-мулк васият қилинган бўлса, унинг васият бўйича меросхўрларига ўтади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1135-моддасига асосан мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик хуқуқига эга бўладилар. Мерос қолдирувчининг вафотидан кейин туғилган болалари ҳам биринчи навбатдаги ворислар жумласига киради. Ушбу вазиятда, саволингиздан тушунилишича, амакингиз ўз улушини ўз номига ўтказмасдан вафот этган. Демак бу ҳолатда, амакингизнинг меросдан оладиган ¼  улуши унинг фарзандларига ўтади. Амакингизнинг 3 нафар фарзанди ¼ қисмгагина эга чиқадилар. Яъни улар ¼  улушни 3 га бўлиб оладилар. Уларнинг ҳар бирида меросдан воз кечиш ҳуқуқи бор.

Тушуниш осонроқ бўлиши учун мисолдан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Масалан, Мерос қолдирувчи ҳаётлигида ўғли ва қизи бор эди, улар мерос очилишига қадар вафот этган. Ўғлидан 2 набира, қизидан қиз набира қолди. Уларнинг ҳаммаси тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича биринчи навбатдаги меросхўрлар ҳисобланишади. Мантиққа кўра мерос биринчи навбатдаги меросхўрлар ўртасида тенг улушларда, яъни 1/3 улушдан тақсимланиши керак деб фараз қилиш мумкин. Бироқ, Фуқаролик Кодексининг 1140-моддасига кўра, тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик қонун бўйича меросхўр мерос очилгунга қадар вафот этган тақдирда, унга тегишли улуш унинг авлодларига ўтишини назарда тутади. Бинобарин, мерос қуйидагича тақсимланади: қиз набира мерос қолдирувчининг қизи ортидан унинг улушига ворислик қилади, ушбу улуш мероснинг ½ қисмига тенг, ўғилдан бўлган набиралар эса ўз оталарининг улушини ўзаро бўлиб оладилар, яъни ҳар бири 1/4 қисмига ворис бўлади.

 Сизнинг ва онангизнинг улушингиз фақат отангизнинг улуши доирасидадир. Яъни, сизлар отангизнинг 3/4 қисми учун улушдорсиз. Сиз ва онангиздаги ворислик ҳуқуқи отангиз вафот этгач юзага келади. Айни вақтда отангиз ва амакингизнинг фарзандлари ўртасида улушнинг қандай бўлиниши суд томонидан ҳал қилинади. Суд улушни бўлишда қуйидагича йўл тутади. Агарда хонадонда мустақил кириб чиқиш имконияти бўлса, ер-мулкни бўлиб бериши мумкин. Аммо квартира нуқтайи назаридан қаралганда бу имконсиз. Шу боис, суд уйни баҳолаб, тарафларга сотувдан келиб чиқадиган суммани тақсимлаб беради. Шуни унутмаслик керакки, тарафлардан бири бошқаларнинг улушини сотиб олиш бўйича бирламчи ҳуқуққа эга.

Яна қуйидагиларни эътиборга олишингиз лозим:

а) Мерос асосида ўтадиган мол-мулк эр-хотиннинг умумий мулки сифатида қаралмайди. (Оила Кодекси 23-модда). Эр-хотиннинг умумий мулки деганда, Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Мерос асосида ўтадиган мол-мулк эр-хотиннинг умумий мулки эмаслигини таъкидлашнинг муҳим жиҳати шундаки, дейлик, ота-онангиз ажрашса, отангизга мерос асосида ўтган мол-мулк эр-хотин ўртасида тақсимланмайди. Ажрашишда, умумий қоидага кўра, эр-хотининг умумий мулки тенг тақсимланади.

 б) Ота-она ҳаётлигида болалар уларнинг мол-мулкига нисбатан мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга эмас. Демак, айни вақтда сиз отангизга тегишли мерос улушидан даъво қила олмайсиз. Мазкур ҳуқуқ отангиз вафот этгач юзага келади. (Оила Кодекси 90-модда)

Наманган вилояти Адлия бошқармаси Косонсой туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошюрисконсулти

                                          Ж.К. Акрамов

Косонсой деҳқон бозорида туман ҳокимлиги, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан зарурий озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аҳолига мақбул нархларда етказиб берилмоқда.

Савдо расталари байрам дастурхони учун энг керакли ноз-неъматлар билан тўлдирилган.

Кўрсатилаётган хизмат сифатини янада яхшилаш, зарур буюм ва маҳсулотларни аҳолига нисбатан арзон нархларда етказиб бериш мақсад қилинган.

"Ташаббусли бюджет" жараёнининг 2024 йилги 2-мавсумида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган лойиҳалар махсус комиссия томонидан саралаб олиниши керак.

 

Косонсой туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда айни шу масала муҳокама қилинди.

 

Косонсой туманида "Ташаббусли бюджет" жараёнининг 2024 йил 2-мавсуми учун 11 млрд 601.8 млн сўм маблағ ажратилган.

 

Йиғилишда фуқаролар томонидан келиб тушган 166 та таклиф туман ҳокими бошчилигида бирма-бир кўриб чиқилиб, комиссия аъзоларининг фикр-мулоҳазалари тингланди, кейинги жараёнлар юзасидан зарур вазифалар белгиланди.

Сирдарё вилоятида 🖐 «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида спорт мусобақасининг 🏓 стол тенниси спорт тури бўйича Республика босқичининг «А, B, C» лигаси жараёнлари бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, 27-30 ёш тоифаси «C» лига (эркаклар) ўртасида Косонсой тумани «Боғишамол» маҳалласида яшовчи Баҳодиров Насибхон фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Ушбу муваффақият билан Насибхонни яқинлари ва устозларини муборакбод этамиз.

Ахолини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Аҳолини рўйхатга олиш — Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг муайян ҳудудларида ўтказиладиган, белгиланган санада аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий тавсифларини белгиловчи шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳамда уларга ишлов бериш даврий жараёни;

Аҳолини рўйхатга олиш санаси — аҳоли тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва ҳисобга олиш амалга ошириладиган аниқ пайт (йил, ой, кун ва соат);

Респондентлар — аҳолини рўйхатга олиш санасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, лекин аҳолини рўйхатга олиш санасида унинг ҳудудидан ташқарида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

Рўйхатга олиш варағи — кўрсатилган саволлар бўйича шахсга доир маълумотларни ёзиб олиш учун белгиланган шаклдаги бланка;

Рўйхатга олиш ҳужжатлари — аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнига тааллуқли ҳужжатлар мажмуи;

Рўйхатга олувчи ходимлар — Ўзбекистон Республикасининг аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўришга ва уни ўтказишга жалб этилган, махсус ўқувдан ўтган вояга етган фуқаролари;

Уй хўжалиги — битта турар жойда ёки унинг бир қисмида биргаликда яшайдиган, ўзини яшаш учун барча зарур нарсалар билан таъминлайдиган, умумий хўжалик юритадиган, пул маблағларини тўлиқ ёки қисман бирлаштирадиган ва сарфлайдиган шахслар йиғиндиси. Бу шахслар қариндошлик муносабатларида бўлиши ёки бўлмаслиги мумкин. Уй хўжалиги битта шахсдан иборат бўлиши мумкин.

Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида аҳоли таркибининг ҳолати ва ривожланиш динамикаси ҳақида мамлакатни социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш ва амалга ошириш учун зарур бўлган ишончли ва холис ахборотни олишдан иборатдир.

Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги, мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш; шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини тайёрлаш; аҳолини рўйхатга олишлар оралиғидаги даврда аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини, ҳисоб-китобларини ҳамда прогнозларини амалга ошириш; ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш.

Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: даврийлик; умумийлик ва бир пайтдалик; рўйхатга олишнинг якка тартибдалиги; шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги; аҳолини рўйхатга олишни бошқаришнинг марказлаштирилганлиги.

Даврийлик принципи - Аҳолини рўйхатга олиш ўн йилда камида бир марта ўтказилади. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги қарор санаси ва муддати кўрсатилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, қоида тариқасида, рўйхатга олишни ўтказиш мўлжалланган санадан камида уч йил олдин киритилади.

Умумийлик ва бир пайтдалик принципи-Аҳолини рўйхатга олишнинг ягона белгиланган санасида шахсга доир маълумотларни барча респондентлардан йиғиш Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг муайян ҳудудларида бир пайтнинг ўзида амалга оширилади.

Рўйхатга олишнинг якка тартибдалиги принципи  Шахсга доир маълумотлар йиғилаётганда рўйхатга олиш варағи ҳар бир респондент учун якка тартибда тўлдирилади.

Шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги принципи Аҳолини рўйхатга олишнинг шахсга доир маълумотлари махфий бўлиб, респондентнинг розилигисиз ошкор этилмайди ва тарқатилмайди.

Аҳолини рўйхатга олишни бошқаришнинг марказлаштирилганлиги принципи  Ўзбекистон Республикаси бўйича аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш аҳолини рўйхатга олишни ягона бошқарув тизимини яратиш асосида марказлаштирилган ҳолда амалга оширилади.