Янгиликлар
Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистон қишлоқ жойларида давлат хизматлари кўрсатишни яхшилаш ва бошқарув даражасини ошириш» қўшма лойиҳаси доирасида Косонсой туманида «Давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш» мавзусида маҳорат дарслари ташкил этилди.
Унда чекка қишлоқдаги маҳаллалар хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ҳамда туман фаоллари қатнашишди. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш усуллари лойиҳа мутахассислари томонидан ўргатилди.
Спикерлар томонидан берилган маълумотлар иштирокчиларда ижобий таасуротлар қолдирди. Жамоавий ишлаш кўникмалари шаклланди.
Семинар тренинг асосий мақсади- Жамоатчилик маслаҳат кенгашлари аъзоларини аҳоли орасида давлат хизматларидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали My.Gov.uz орқали фойдаланишни тарғиб килишлари учун зарур билим ва кўникмаларини шакллантиришга оид маълумотларни тақдим этиш.
Ҳаво ҳарорати қандай даражани кўрсатмасин, мавсумни мазмунли, фойдали ўтказиш мақсадида Давлатобод туманида жойлашган “Афсоналар боғи” тематик паркида “Чилла — истеъдодлар мавсуми” ёш иқтидорларни кашф этди.
“Афсоналар водийси” тематик паркида ўтган тадбирда санъат ва маданият бирлашиб, унутилмас лаҳзаларни туҳфа қилди.
Косонсой тумани маҳалла еттилиги томонидан ташкил этилган мазкур тадбир доирасида модалар намойиши, ошпазлик маҳорати, тасвирий санъат, спорт мусобақалари, ёзги кинотеатр ҳамда гулҳан остидаги гурунг каби рукнлар ташкил қилинди.
Албатта, ушбу маданий тадбирлар ҳеч бир ёшни эътиборсиз қолдирмади, ёшларни бир нуқтага, жам этди. Тадбирга ташриф буюрган борки, ёшлар учун ҳозирланган чиқишлар, беллашув-у кўнгилочар тадбирларнинг беихтиёр иштирокчисига айланиб. беллашувларга киришиб кетишди.
Хуллас, ёзнинг чилласи ёрқин ва қувноқ тадбирлар билан ёшлар онгига муҳрланди.
Давлатобод тумани «Дзюдо» марказида спортнинг жиу-житсу тури бўйича маҳаллада яшовчи уюшмаган ёшларни бўш вақтини унумли ўтказиш мақсадида 2011-2018 йилларда туғилган ўсмирлар ва ўсмир қизлар ўртасида Наманган вилояти прокурор кубоги мусобақаси ўтказилди.
Қувонарлиси, жами 56 нафар иштирокчи иштирок этган мусобақада Қиз болалар ўртасида 45 кг. вазн тоифасида Вахобова Сайёра фахрли 2-ўринни эгаллади.
Мусобақа сўнгида ғолиб бўлган спортчиларни вилоят прокурори томонидан медаль, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан ғўза парваришида масъулиятли давр эканлиги ҳисобга олиниб, "Долзарб 30 кунлик" деб эълон қилинди.
Бу вақт мобайнида эса чеканка қилиш, барча агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш, ғўзани ўз вақтида суғориш, культивация қилиш, кўсак қурти, ўргимчаккана каби зараркунандаларнинг кўпайишига қарши биологик усулда курашишни кенгайтириш, ҳосилларни касалликлардан асрашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги айтилди. Бу ишларни ташкил этишда механизаторчиларнинг хизматлари катта.
Тадбирда сўз олган туман ҳокими Дилмурод Қодиров барча ишчи меҳнаткашларни туманнинг ҳосилдорлик даражасини юксакларга кўтаришдаги асосий сабабчилари дея ўз ташаккурини билдириб ўтди.
Туманда 90 дона культиватор ва 18 дона ОВХ пуркагичлари мавжуд бўлиб, ғўза агротехника тадбирларини бажаришда иштирок этмоқда.
Ҳар бир механизаторчиларга туман АТБ Агробанк томонидан пул маблағи, 50 кг. ун ва 5 литрдан ўсимлик ёғи тарқатилди.
Ҳаётда шундай инсонлар бўладики, уларнинг фидойи хизматлари сабаб инсонлар ҳаловат топадилар, мушкуллари осон, оғирлари енгил бўлади.
Одатда бундай инсонларнинг ана шундай хизматларини оддийдек қабул қиламиз. Аммо қайсидир дамларда улардан бироз ўзимизни олис ҳис қилсак, уларнинг ҳаётимизда, жамиятимизда улкан ва муносиб ўрни борлигини сезамиз.
Косонсой тумани ИИБ бошлиғи сифатида фаолият юритган Бобуржон Шукуров ҳам ана шундай фидойи, олийжаноб ва камтарин раҳбарлардан бири. У фаолияти давомида туманда ҳуқуқ-тартиботни, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда фидойиларча меҳнат қилди.
Шунингдек, Ватан хавфсизлиги, эл осойишталиги, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳам сектор раҳбари сифатида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ҳам жонбозлик кўрсатди. Косонсой туман ҳокимлигида ўтказилган фаоллар йиғилишида ушбу ҳақиқат яна бир карра ўз исботини топди.
Бобуржон Шукуров Давлатобод туман ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига ўтганлиги муносабати билан туман ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва соҳа вакиллари унинг тумандаги хизмат фаолиятига юксак баҳо бериб, барчанинг номидан миннатдорчилик билдирди ва кейинги ишларида муваффақиятлар тилади.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати






