Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 март кунги "Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-122-сонли Қарори ижроси юзасидан бугун Косонсой тумани 3-сектор ҳудудидаги "Гўрмирон" маҳалла фуқаролар йиғинида тумандаги 59 нафар хотин-қизлар фаоллари иштирокида, "Гўрмирон" маҳалла хотин-қизлар фаоли Севара Мараҳимова томонидан юритилган ҳужжатларни ўрганиш, ҳужжатлар билан ишлаш ва Қарор ижроси юзасидан амалий семинар ўтказилди.

Шунинглек, семинар давомида “Гўрмирон” маҳалласида "Сайхунобод тажрибаси” асосида Нозима Эгамбердиева хонадонида ташкил этилган иссиқхона ҳамда ёш тадбиркор Диёра Тоҳиржонова томонидан очилган тикувчилик цехи фаолияти ҳам ўрганилди.

Семинарда Косонсой туман ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нодира Аҳмедова иштирок этди.

Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодировнинг навбатдаги очиқ мулоқоти бугун 1-сектор ҳудудига қарашли “Янгийўл” ёшлари билан ўтказилди.

Самимий руҳият остида бўлиб ўтган учрашувда маҳалла ёшлари ўзларининг таклиф ва ғоялари, шунингдек, мавжуд муаммолари бўйича туман ҳокими билан бевосита суҳбат қурдилар.

Ёшларнинг таклиф ва ташаббусларига яқиндан эътибор қаратилиб, юртбошимиз томонидан очиб берилган янги имкониятлар остида уларни амалга ошириш бўйича фикрлар алмашиб борилди. Ҳар бир мурожаат рўйхатга олиниб, аксар ҳаракатлар ва ечимларни амалга ошириш шу жойнинг ўзидан бошланди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, «Менинг Юртим» (MY5) телеканали ҳамда Alfraganus университети томонидан ташкил этилган «Гравитацион идрок» танловининг республика босқичида адабиёт йўналишида Косонсой фарзанди, 22-сонли умумтаълим мактаби битирувчиси Оҳиста Норбоева 90 нафар ўқувчи орасида 2-ўринни эгаллаб, Ўзбекистондаги нуфузли Alfraganus университетига 100% грант асосида ўқишга қабул қилиниб, ваучерни қўлга киритди

Маълумот учун, «Гравитацион идрок» дастури орқали нафақат билимларни мустаҳкамлаш, балки янги марраларни забт этиш имкони ҳам мавжуд! Лойиҳанинг финал босқичида ғолибликни қўлга киритган 5 нафар иштирокчи пойтахтимиздаги Alfraganus Университетига грант асосида қабул қилинади.

Косонсой тумани “Гулобод” маҳалласида жойлашган 1-сонли касб-ҳунар мактабида “Янги Ўзбекистон ёшлари – порлоқ келажак асосчилари” шиори остида битирув маросими бўлиб ўтди. Унда битирувчи ёшлар катта ҳаётнинг янги манзиллари томон кўтаринкилик ила кузатиб қўйилди.

Битирувчи ёшлар, ўқитувчилар, фахрий устозлар ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этган тадбирда битирувчиларга келгуси фаолиятларида муваффақият тиланиб, касб-ҳунар дипломлари топширилди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ёшларнинг баркамол, етук билим ва салоҳиятга эга бўлишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилганлиги, замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича изчил ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб, битирувчиларга омадлар тилашди.

Маълумот учун, 1-сон касб-ҳунар мактабини 302 нафар ўқувчилар 7 та йўналишда битирди. Шулардан тенгдошларига ўрнак бўлиб, намунали хулқи ва аъло баҳоларга тамомлаган 63 нафар ўқувчилар имтиёзли дипломга эга бўлишди.

Ёш оилалар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, ҳар бир оила аъзосини китоб мутолаасига кенг жалб этиш, улар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат, одоб-ахлоқ фазилатларини ривожлантириш мақсадида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида "Ёш китобхон оила" танлови бўлиб ўтди.

🏆Якуний натижаларга кўра:🥇-ўрин - "Янги Ўзбекистон" маҳалласида яшовчи Абдусаматов Дониёр ҳамда Зиёвуддинова Латофатлар оиласига насиб этди.