Юртимизда янги ўқув йили бошланиш арафасида, барча мактабларда ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари кетмоқда.

Жорий йилининг 14 август куни Косонсой туманидаги 35-сонли умумий ўрта таълим мактабида тумандаги таълим муассасалари директорлари, директор ўринбосарлари, кутубхоначилар ва хўжалик мудирлари иштирокида умумий ўрта таълим мактабларида янги ўқув йлилига тайёргарлик кўриш бўйича семинар ташкил этилди.

Семинарда янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш, синфхоналари ва мактаб фойеларини белгиланган тартибда жиҳозлаш, ўқувчиларни дарсликлар билан таъминлаш, ягона мактаб формасини жорий этиш ва таълим муассасаларида ободонлаштириш ишларини ташкил этиш бўйича 35-сонли мактаб мисолида атрофлича тушунчалар берилди.

Жорий йилнинг 10-17 август кунлари Косонсой туманида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024 йил 5 августдаги 03/1194-А/Ф-сонли буйруғи билан спортнинг пара шахмат тури бўйича кўзи ожиз  ва кўриш қобилияти заиф бўлган эркаклар, аёллар ҳамда ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиётда барқарорлик ва энергетик хавфсизликни, коммунал хўжалиги ва қурилиш соҳаларда қонунийликни, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ушбу йўналишларда мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этишга доир топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят прокуратураси бўлим прокурори Х.Ҳожиев, туман прокурори Қ.Асқаров ҳамда масъул ташкилотлар иштирокида жойларда муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда, электр ва табиий газни иқтисод қилиш режасини бажариш, талон-торожликлари бўйича рейд тадбирларини кучайтириш, ичимлик ва оқава сув хизматидан фойдаланганлик учун белгиланган тўловларни ундирилиш ҳамда аҳолининг бошқарув сервис компанияларига бўлган тўлов маданиятини юксалтириш, дебитор қарздорлигини ундириш, бюджетга қўшимча манбааларни ундириб, режа ижросини таъминлаш чорасини кўриш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 июлдаги "2024 йилда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги"махсус қарори асосида Наманган вилоятидаги 97 та энг оғир ҳолатдаги маҳаллалар рўйхати шалклантирилиб режа асосида ишлар ташкил қилинмоқда.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Косонсой тумани "Олмазор" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли истеъмолчилари учун замонавий ҳаво электр узатиш тармоқлари қурилмоқда.

Умумий 1.5 км. масофага тармоқ тортиш учун 43 дона темир бетон таянчлар ўрнатиляпти. Натижада "Шаббода", "Боғ" кўчаларидаги истеъмолчиларга янада сифатли электр энергияси этказиб берилади.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Наманган ҳудудий филиали матбуот хизмати

Бугун Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари чет элларда таҳсил олаётган ва ишлаётган ёшлар билан видеомулоқот қилди.

Косонсой туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда туман секторлари раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари, хориждаги ёшларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Туман раҳбари ҳар бир ёшнинг муаммоларини тинглаб, уларга ечим топиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Эътиборлиси, туман ҳокими билан онлайн суҳбатлашган ёшларнинг аксарияти Косонсойга қайтиш истагини билдирдилар. Бунинг учун уларга мос иш ўринлари таклиф этилди, бизнес қилиш мақсади борларга кредитлар ажратилиб, қўллаб-қувватланадиган бўлди.