Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, уларнинг орзу ва мақсадларини рўёбга чиқариш, мавжуд муаммоларга ижобий ечим бериш соҳага алоқадор раҳбарлар олдидаги асосий вазифалардан биридир. 

Бугун, 6 август куни Косонсой туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида сектор раҳбарларининг ёшлар билан очиқ мулоқоти ўтказилди.

Учрашув аввалида сектор раҳбарлари бугунги кунда туманда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда яратилаётган имтиёз ва имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтдилар.

Очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтган мулоқот давомида ёшларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббуслари ҳам тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш ва ҳаётда тўғри йўл танлашларига кўмак бериш мақсадида зарурий чоралар белгиланди.

Косонсой туманида хотин-қизларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг билим ва салоҳиятини юксалтириш мақсадида «Заковат» интеллектуал баҳслари ўтказилди.

Туманнинг «Муродим» мажмуасида ўтказилган ушбу ўйин қизғин тарзда кечди ва ёрқин лаҳзаларга бой бўлди.

«Заковат» интеллектуал ўйинида уй бекалари, нуронийлар, фаол аёллар иштирок этиб, ўз омадларини синаб кўришди.

Косонсой тумани Ровот МФЙда жойлашган 17-сонли умумий ўрта таълим мактабида ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, ўсиб келаётган авлодни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда ёшларни терроризм, радикализм каби салбий иллатлардан асраш ҳамда 25-кадр мавзуларида мулоқот ўтказилди.

Мулоқот давомида дунёда дин ниқоби остида содир этилаётган хунрезликлар муҳокама қилиниб, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни қадрига етиш, лоқайд ва бепарволикка берилмаслик бўйича тушунчалар бериб ўтилди. иштирокчиларга "Тинчлик қадри" номли видеоролик ҳамда ИИБ томонидан махсус слайд намойиш қилинди.

Мамлакатимизда хотин-қизлар тадбиркорлиги учун яратилган шароитлар ва қулай имкониятлар туфайли уларнинг сафи тобора кўпайиб бормоқда.

Биргина Косонсой туманида ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, туманнинг “Озод” маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Райҳона Болтихўжаева маҳалладаги бўш турган бинода «Моҳинабону Шукрона Нозима» МЧЖга қарашли тикувчилик цехи фаолиятини йўлга қўйиб, ҳудуддаги 10 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминлади. Ҳозирда ушбу тикувчилик корхонасида аёллар турли хил сочиқларни тикиб даромад топмоқда.

Шунингдек, тадбиркор аёл маҳалладаги хонадонларга кооперация асосида сочиқлар бериб, уларни ҳам бандлигини таъминламоқда.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Ўзбекистон Республика Президентининг 2023 йил 11 мартдаги «Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-92-сонли қарори ҳамда 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг ПҚ-92-сонли қарорига асосан туман Косонсой туманидаги миллий маданият маркази биносида «Бир нуроний ўн ёшга масъул» танловининг туман босқичи ўтказилди.

Тадбирни туман ҳокимининг маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси О.Қориев очиб, юртимизда кекса авлод вакилларини хар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилаётган эътибор ҳамда нуронийларнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни хусусида тўхталиб ўтди ва барча иштирокчиларга омад тилади.

Тадбир кўтаринки кайфиятда ўтказилиб, ҳакамлар томонидан баҳоланиб борилди ва якунда ғолиблар аниқланди.

Шундай қилиб, тадбир якунларига кўра "Ифтихор" маҳалласи нуронийси Н.Ҳайдарова 1-ўринни, "Тагижар" маҳалласи нуронийси Т.Қодирова 2-ўринни, "Бўстон" маҳалласидан А.Бобоев 3-ўринни эгаллашди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом, пул мукофотлари ҳамда қимматбахо эсдалик совғалар билан тақдирландилар.