Янгиликлар
Мамлакатимизда қўлида ҳунари бор, оиласига, жамиятга фойдаси тегадиган хотин-қизларга тадбиркорлик қилишга кенг йўл очилди.
Косонсой туманининг “Учқўрғон” маҳалласининг “Достон” кўчасида яшовчи Оқила Умрзоқова 15 йилдан буён чеварчилик билан шуғулланади, у буюртма асосида аёллар либослари ва келинлик сарполарини ҳамда турли хилдаги пардалар тикади ва ҳудуддаги шу ҳунарга қизиққан ёшларга ҳам тикиш-бичиш сирларини ўргатмоқда.
Ҳозиргача 50 дан ортиқ шогирд етиштирган ҳунарманд айни пайтда 15 нафар ёш қизларга чеварчилик сирларини ўргатяпти.
Ишбилармон аёлнинг келажакдаги мақсадлари улкан. У фаолиятини янада кенгайтириб, тикувчилик цехи очмоқчи ва ўзи каби аёлларга янги иш ўрни яратиш ниятида.
Косонсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Жорий йилнинг 21 август куни Косонсой тумани 9-сонли мактабда Cингапур тажрибаси асосида мактаб директорлари ва ўқитувчиларини малакасини ошириш, уларни касбий ривожлантиришга доир илғор тажрибаларни амалиётда қўллаш мақсадида, «Муваффақиятли ислоҳотлар - юқори натижалар» шиори остидаги ўқув-семинарлар ҳафталигига старт берилди.
Тумандаги мактаб директорлари, табиий ва аниқ фанлари ўқитувчилари иштирок этган семинарда таълимни рақамлаштириш, ўқитувчилар салоҳиятини ошириш, таълимда лидерлик, замонавий технологиялардан кенг фойдаланиш каби мавзуларда сўз юритилди.
Косонсой туманида долзарб масалалар ҳамда аҳоли олдидаги вазифалар юзасидан тумандаги барча раҳбарлар ва масъул мутасаддилар иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш кун тартибида яқинлашиб келаётган мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрамига муносиб тайёргарлик кўриш, мактабларда янги ўқув йили олдидан кўрилаётган тайёргарлик, қуёш панелларидан фойдаланишни кенгайтириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш чора-тадбирлари, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, кредит ажратиш ва қарздорликларни қисқартириш масаласи, ер участкаларини аукцион орқали савдога чиқариш, саноат корхоналари билан ишлаш, экспорт ва хорижий инвестициялар, камбағаллик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда қўшимча ишларни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Ушбу масалалар бўйича барча тегишли масъулларга кўрсатмалар берилиб, режалар доирасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Бугун Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари хорижий давлатларда таҳсил олаётган ва ишлаётган ёшлар билан видеомулоқот қилди.
Косонсой тумани ҳокимлигининг кичик фаоллар залида бўлиб ўтган тадбирда туман секторлари раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинова, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этдилар.
Учрашув давомида ёшлар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифларнинг ҳар бири синчиковлик билан ўрганилиб, ҳал этиш учун масъулларга бириктирилди.
Эътиборлиси, туман ҳокими билан онлайн суҳбатлашган ёшларнинг аксарияти Косонсойга қайтиш истагини билдирдилар. Бунинг учун уларга мос иш ўринлари таклиф этилди, бизнес қилиш мақсади борларга кредитлар ажратилиб, қўллаб-қувватланадиган бўлди.
Бугун, Наманган вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи О.Сорбоев ва Косонсой туман штаб аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.12.2023 йилдаги ПҚ-404-сонли қарори доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Бунда, туманнинг "Узунқишлоқ", "Бўстон", "Учқўрғон" ва "Боғ кўча" маҳалласи ҳудудларидаги умумий ўрта таълим мактабларининг янгни уқув биноси, спорт зали курилиши ва реконструкция қилинишида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Ўрганишда, қурилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли якунлаш назоратга олиниб, мутахассисларга қўшиб ёзиш ҳолатларини аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.






