Сиз азизларни, она юртимизда, она заминимизда яшаётган барча мўмин-мусулмонларни, саховат ва меҳр-оқибат айёми - муборак Қурбон ҳайити билан чин юракдан, самимий табриклайман.

Она юртимизнинг келажаги буюк ва ёруғ, халқимиз ҳаёти янада фаровон, Президентимизнинг раҳнамолигида амалга оширилаётган инсон қадри тамойили асосидаги барча хайрли ишлар бардавом бўлишини Аллоҳдан сўраб дуолар қилайлик.

Бу қутлуғ айёмда барчамиз файзли ва баракотли кунларга етказгани, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо эканлиги учун чексиз шукроналар айтамиз.

Барчангизни Қурбон ҳайити — меҳр-саховат айёми муносабати билан яна бир бор табриклайман. Юртимиз тинч, Ватанимиз обод ва фаровон бўлсин. Хонадонларингиздан файз-у барака ва осойишталик аримасин!

Муқаддас айём – Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

Дилмурод ҚОДИРОВ,Косонсой тумани ҳокими