Педагог кадрларнинг малака тоифасига эга бўлиши муҳим жиҳат. Чунки муаллимнинг касбий маҳорати ва илмий салоҳияти аниқ мезонларда баҳоланади.Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама оладиган косонсойлик педагоглар рўйхати тасдиқланди.

Улар орасида 25 ёшга тўлган косонсойлик ёш педагог Муминхон Ҳожихонов ҳам бор. У Наманган давлат университетининг аниқ фанлар йўналишида тамомлагач, 9-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатига ишга кириб, ҳозирги кунда ўқувчиларга физика ва астрономия фанларидан дарс бериб келмоқда.

Муминхон бугунги кунгача кўплаб ютуқларга эришган. Хусусан, Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан устама олиш билан бирга физика фанини билиш даражасини баҳолаш миллий имтиҳонида қатнашиб, умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатни қўлга киритган.

Нозима НАСИБХОНОВА,Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси

Хабарингиз бор, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали томонидан ҳар ойда Салоҳиятли кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун ўқув - семинарлар  ўтказиб келинмоқда.

Бугун 1-гуруҳ учун ташкил этилган ўқувда Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими, Банк кредитларидан самарали фойдаланиш ва назорат қилиш механизмлари мавзуларида Ўзбекистон Республикаси ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Наманган вилояти бош бошқармасининг малакали мутахассислари томонидан маърузалар қилинди.

☑️ Ушбу ўқув-семинарда Косонсой туманидаги "Намуна" маҳалласи ёшлар етакчиси Авазхон Нақибхонов ҳам иштирок этмоқда.

НамМҚИ медиа маркази берган маълумотларга кўра, Наманган Муҳандислик Қурилиш Институти Илмий кенгашида информатика фани бўйича олимпиадада ғолиб чиқиб, институтда ўқиш ҳуқуқини қўлга киритган мактаб ўқувчилари ва уларнинг устозлари ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тақдирланганлар орасида Косонсой туман ихтисослаштирилган мактабининг 11-синф ўқувчиси Аҳлиёр Муродиллаев ҳам бор. Аҳлиёр мазкур олийгоҳда таҳсил олиш учун 4 йиллик грант эгасига айланди.

Косонсой иқтидорли ёшлар юрти!

Косонсой туманидаги 9-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатининг барча битирувчилари бир неча йиллардан буён талабаликка муддатидан олдин тавсия этилиб, хорижий ҳамда Ўзбекистоннинг кўплаб олийгоҳларига талабаликка қабул қилинмоқда.

Бу йил ихтисослаштирилган мактабни аъло баҳоларга тамомлаган Каримова Вазира ҳам шундай ёшлардан бири. 2006 йил Косонсой тумани “Ширинбулоқ” маҳалласида таваллуд топган қаҳрамонимиз болалигидан тиришқоқ, зеҳни ўткир, мактаб, туман ва вилоятдаги барча тадбирларда фаол иштирок этиб келади. Ундаги илмга чанқоқлик, заковат, иштиёқ ва ўзбек қизигагина хос ибо, одоб-аҳлоқни барчага намуна қилиб кўрсатиш мумкин.

Болалигидан ўқитувчи бўлишни орзу қилган Вазира келажакда инглиз тилидан ўқувчи ёшларга дарс бериб, мамлакат ривожига муносиб ҳисса қўшишни мақсад қилган.

Нозима НАСИБХОНОВА,ЎзЖОКУ талабаси

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, соҳани тубдан ислоҳ этишга қаратилган дастурлар ижросини таъминлаш, замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг татбиқ этиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Қувонарлиси, бундай ишлар шахсан давлат раҳбарининг ташаббус ва таклифлари аcосида изчиллик билан амалга оширилмоқда.

 

Сўнгги 7 йилда соғлиқни сақлаш тизимига ажратилаётган маблағлар ҳажми 5,9 триллион сўмдан 33,5 триллион сўмга, яъни 6 баробар оширилди. Шифохоналар замонавий жиҳозланиб, янгилари барпо этилмоқда. Тиббиётни халққа яқинлаштириш мақсадида жойларда скрининг текширувлари ўтказилмоқда.

 

Бугунги кунда гипертония, юрак ишемик ва сурункали ўпка хасталиклари, бронхиал астма, қандли диабет, гепатит каби энг кўп учрайдиган 7 та касаллик гуруҳи бўйича даволаш стандартлари халқаро талаблар асосида янгиланди.

 

Бундай ишларнинг яна бир яққол намунасини куни кеча президентимизнинг Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар ва янги таклифлар тақдимоти билан танишганлиги бўлди.

 

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 22 январдаги қарорига мувофиқ тузилган Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази томонидан бирламчи бўғин ва тез тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш, давлат тиббий суғуртасини жорий этиш, дори-дармонлар харидини тартибга солиш бўйича қатор таклифлар ишлаб чиқилган. Президент иштирокидаги тақдимотда ушбу йўналишлар атрофлича таҳлил қилинганинг гувоҳи бўлдик.

 

Аҳоли саломатлигини сақлашга қаратилган бундай вазифаларнинг моҳиятига эътибор қаратсак, уларнинг ҳар бирида аҳоли саломатлигини сақлашда тиббий хизмат сифатига, тиббиёт муассасалари фаолияти самарадорлигига салбий таъсир кўрсатаётган муаммоларнинг ечимига қаратилганини, тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштириш, тиббиёт муассасаларининг дори воситалари билан ва малакали шифокорлар билан таъминланишини яхшилаш, миллат генофондини сақлаш кўзда тутилганини англаб оламиз.

 

Бу вазифаларнинг амалга оширилиши соғлиқни сақлаш соҳасини янги босқичга олиб чиқишга, кўрсатилаётган хизматларнинг сифати янада ошишига ва фуқароларнинг тиббий хизматдан фойдаланиш қулайликларини янада оширишга хизмат қилади.

 

Алишер  ШЕРАЛИЕВ, 

Косонсой туман ҳокими ўринбосари