Косонсой туманидаги 9-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатининг барча битирувчилари бир неча йиллардан буён талабаликка муддатидан олдин тавсия этилиб, хорижий ҳамда Ўзбекистоннинг кўплаб олийгоҳларига талабаликка қабул қилинмоқда.

Бу йил ихтисослаштирилган мактабни аъло баҳоларга тамомлаган Каримова Вазира ҳам шундай ёшлардан бири. 2006 йил Косонсой тумани “Ширинбулоқ” маҳалласида таваллуд топган қаҳрамонимиз болалигидан тиришқоқ, зеҳни ўткир, мактаб, туман ва вилоятдаги барча тадбирларда фаол иштирок этиб келади. Ундаги илмга чанқоқлик, заковат, иштиёқ ва ўзбек қизигагина хос ибо, одоб-аҳлоқни барчага намуна қилиб кўрсатиш мумкин.

Болалигидан ўқитувчи бўлишни орзу қилган Вазира келажакда инглиз тилидан ўқувчи ёшларга дарс бериб, мамлакат ривожига муносиб ҳисса қўшишни мақсад қилган.

Нозима НАСИБХОНОВА,ЎзЖОКУ талабаси