Хабарингиз бор, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали томонидан ҳар ойда Салоҳиятли кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун ўқув - семинарлар ўтказиб келинмоқда.
Бугун 1-гуруҳ учун ташкил этилган ўқувда Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими, Банк кредитларидан самарали фойдаланиш ва назорат қилиш механизмлари мавзуларида Ўзбекистон Республикаси ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Наманган вилояти бош бошқармасининг малакали мутахассислари томонидан маърузалар қилинди.
☑️ Ушбу ўқув-семинарда Косонсой туманидаги "Намуна" маҳалласи ёшлар етакчиси Авазхон Нақибхонов ҳам иштирок этмоқда.






