Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 26–27 май кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади. (https://president.uz/uz/lists/view/7254)

Ташриф дастурида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

Бўлажак учрашув кун тартибидан Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари ўрин олган.

Амалий ҳамкорликни кенгайтиришга, энг аввало, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, иқтисодиёт тармоқларида кооперация лойиҳаларини илгари суриш, инновацион ҳамкорлик дастурларини қўллаб-қувватлаш, фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Саммит якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан косонсойлик "ТОП-30" лидер ёшлар рейтинги ҳавола этилмоқда.

Жамиятимизнинг турли соҳалари, хусусан, сиёсат, иқтисод, маданият, санъат, адабиёт, спорт ва ижтимоий ҳаётда ўз сўзига ва ўрнига эга бўлган бу ёшлар ёшларга оид давлат сиёсатининг кенг кўламли имкониятларидан фойдаланиб, юрт тараққиётига ҳисса қўша олаётган шахслардир.

☑️ Сиз кўриб турган рўйхатни ҳали кўп давом эттиришимиз мумкин.

Нафосат ва гўзаллик ишқибозлари орзиқиб кутган 63-бор ўтказилаётган гуллар фестивали Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли боғда давом этмоқда. Гул шайдолари, маҳаллий ҳамда хорижий туристларни ўзига ром этаётган янгича кўринишдаги композициялар барчага манзур бўлмоқда.

19 майдан 23 июнь кунига қадар бўлиб ўтадиган Халқаро гуллар фестивалига Косонсой тумани ҳам алоҳида тайёргарлик кўрган. Ўзларига ажратилган 7 сотих майдонда турли композициялар яратилиб, бунинг учун 20 хилдаги 120 минг донага яқин гул экилган.

Ижодий ёндашув асосидаги турфа хил гулларга бурканган бетакрор уйғунлик гул шайдоларини эътиборини тортмоқда.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Халқимиз маънавиятини юксак чўққиларга элтувчи китоб мутолаасини юксалтиришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган касб эгаларини “Зиё тарқатувчилар” деб алоҳида эътироф этиб келамиз.

Бугун миллатимиз фидойиларининг касб байрамлари юртимизда кенг нишонланмоқда.

Бу қутлуғ сана билан косонсойлик соҳа вакилларини муборакбод этамиз!

Миллий қадриятларимизни юксалтириш ва ёш авлод маънавиятни шакллантиришдаги эзгу ишларингиз ҳамиша бардавом  бўлсин! 

☑️ Байрамингиз муборак, азизлар!

Бугунги кунда косонсойлик ёшларнинг илм олишга бўлган иштиёқи, изланишлари ва ўз устида мунтазам ишлаши қувонарли ҳол.

▫️Косонсой туманининг “Ўрта кўча” маҳалласида 2001 йилда туғилган Нодирбек Шарофиддинов ҳам истеъдодли ёшлардан бири.

▫️Нодирбек 2019 йил Косонсой туманидаги 13-сонли умумтаълим мактабини аъло баҳоларга тамомлагач, Жиззах давлат педагогика университетига ўқишга кирди. Нодирбек ўзининг фаоллиги, иқтидори ҳамда ташаббускорлиги туфайли университетда “Йил талабаси” номинациясида ғолиб бўлган.

▫️Жиззах давлат педагогика университетинини тамомлагач, Нодирбек ўзи таҳсил олган 13-сонли умумтаълим мактабига ишга кириб, физика ва астрономия фанларидан дарс бериб келмоқда.

▫️Нодирбек бугунга кунгача кўплаб ютуқларга эришган. Хусусан, Косонсой туманида ўтказилган "Startap loyihalar 2024" танлови ғолиби, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказилган “Ibrat rivoji uchun” танлови, туман ҳамда вилоятда ўтказилган кўплаб танловлар совриндори бўлган.

▫️Қаҳрамонимиз келажакда ўз соҳаси, хусусан IT йўналиши ҳамда роботехника йўналиши бўйича кўплаб ютуқларга эришишни мақсад қилган.

Нозимахон Насибхонова, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси