Янгиликлар
Бугун водий гавҳари Наманганда байрамона кайфият ҳукмрон. Анча вақтдан буён кутилган фестивалга старт берилди.
Эрта тонгдан Наманган халқаро аэропорти олдидан табиий гуллар билан безатилган 200 дан ортиқ турли автомашиналар автокарвони йўлга чиқди. Улар орасида ноодатий кўринишдаги кабриолет “жигули”дан тортиб, ретро ҳамда махсус автомобилларгача бор. Автопарад якуни Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истроҳат боғи ёнида фестивалнинг расмий очилиш маросими якунига уланиб, фестивалнинг кульминациясини такшил этди.
Гуллар фестивалининг рамзий ленталари қирқилгач, иштирокчилар фестивалга бағишлаб яратилган гул композициялари билан танишдилар.
Маълумот учун: 63-халқаро “Гуллар фестивали” учун вилоят марказида 45 млн. тупдан ортиқ турли гул кўчатлари ўтқазилди. Шунинг 30 млн. тупдан ортиғи Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғидан жой олган. Яратилган дизаёнлар эса бетакрорлиги ва мафтункорлиги билан аввалги йиллардагидан ажралиб туради.
Бугун, Косонсой тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров, туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинова, туман ҳокимининг ўринбосарлари “Ўзбекистон” маҳалласи аҳолисини қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш юзасидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан "Ўзбекистон" маҳалла фуқаролар йиғини идорасида сайёр қабул ўтказди.
Қабулда фуқаролар томонидан бандлик, уй-жой, коммунал-хўжалик, тадбиркорлик, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш ва бошқа масалаларда ёрдам сўраб мурожаат қилинди.
Ҳар бир бир мурожаат атрофлича муҳокама этилиб, масъулларга йўналтирилиб, айримлари жойида ҳал этилди.
Энг аввало, рўйхатга олиш мамлакат аҳолисининг аниқ сонини, таркиби ва яшаш шароити ҳақидаги маълумотларни билиш имконини беради. Асосийси, бу натижаларни умумлашган, яъни шахссизлантирилган кўринишда турли жадвалларда акс эттириш ва улардан нафақат бутун мамлакат, балки аҳолининг турли тоифалари ҳамда ҳудудлар бўйича ҳам таҳлил қилишда фойдаланиш мумкин. Бунда аҳоли сони, оилавий аҳволи, маълумоти, касби, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, меҳнат ресурслари, бандлиги ва ишсизлиги, соғлиқни сақлаш, таълим каби соҳалар бўйича батафсил маълумот тўпланади. Ушбу маълумотлар аҳолининг истиқболдаги ҳисоб-китоблари ва яқин йилларда мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг устувор йўналишларини белгилаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
- Аҳолини рўйхатга олиш жараёнида йиғиладиган маълумотлар, ўз навбатида, республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш, таълим бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқиш имкониятини кенгайтиради. Айни чоғда улар аҳоли пунктлари инфратузилмасини яхшилаш, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар, дас- турларни ишлаб чиқишда ҳам ниҳоятда қўл келади. Масалан, одамларнинг бир жойдан иккинчи жойга иш топиш ёки бошқа мақсадларда кўчиб юриши, бандлиги ва касби тўғрисидаги маълумотлар бутун мамлакат ёки унинг муайян ҳудудида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришни режалаштириш имконини беради.
Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган “Ёшлар овози”, “Бўзатов-Фест” танловининг анъанавий ижрочилик йўналиши бўйича учинчи мавсум ғолиблари аниқланди.
✨ Қувонарлиси, танловда 16-22 ёш тоифаси бўйича Косонсой тумани "Ровот" маҳалласида яшовчи, Наманган ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчиси Усубжонова Мадина Республикада 2-ўринни қўлга киритиб 30 млн. сўм пул мукофотини қўлга киритди.
Ушбу муваффақият билан Мадина Усубжонованинг оила-аъзолари, устозлари ҳамда у таҳсил олган Косонсой туманидаги 22-сонли умумтаълим мактаби ва 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоасини муборакбод этамиз.
☑️ Бўзатов иқтидорларни кашф этишда давом этади!
Косонсой туман ҳокимининг тегишли қарори билан Шодибеков Ғолибжон Умаржонович Косонсой туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
▫️ Ғолибжон Шодибеков 1989 йилда Косонсой туманида туғилган. Маълумоти олий. Тошкент давлат автомобил йўллари институти тамомлаган.
▫️Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигининг Наманган ҳудудий бўлимида бош мутахассисликдан бошлаган.
▫️2014-2016 йилларда “Косонсой такси транс” масъулияти чекланган жамияти бош муҳандиси, 2016-2017 йилларда Наманган вилоят “Қишлоқ хўжаликкимё” логистика транспорт ва агрокимёвий хизмат кўрсатиш бўлими мутахассиси, 2017-2020 йилларда “Наманган Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятида мутахассис, 2020-2021 йилларда “Наманган Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти Косонсой туман филиалида бўлим бошлиғи, 2021 йилда “Наманган Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти Косонсой туман филиал мудири лавозимларида фаолият юритган.
▫️Тайинловга қадар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Наманган вилоят бошқармаси Косонсой туман бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати











