Бугун водий гавҳари Наманганда байрамона кайфият ҳукмрон. Анча вақтдан буён кутилган фестивалга старт берилди.

Эрта тонгдан Наманган халқаро аэропорти олдидан табиий гуллар билан безатилган 200 дан ортиқ турли автомашиналар автокарвони йўлга чиқди. Улар орасида ноодатий кўринишдаги кабриолет “жигули”дан тортиб, ретро ҳамда махсус автомобилларгача бор. Автопарад якуни Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истроҳат боғи ёнида фестивалнинг расмий очилиш маросими якунига уланиб, фестивалнинг кульминациясини такшил этди.

Гуллар фестивалининг рамзий ленталари қирқилгач, иштирокчилар фестивалга бағишлаб яратилган гул композициялари билан танишдилар.

Маълумот учун: 63-халқаро “Гуллар фестивали” учун вилоят марказида 45 млн. тупдан ортиқ турли гул кўчатлари ўтқазилди. Шунинг 30 млн. тупдан ортиғи Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғидан жой олган. Яратилган дизаёнлар эса бетакрорлиги ва мафтункорлиги билан аввалги йиллардагидан ажралиб туради.