Косонсой туман ҳокимининг тегишли қарори билан Шодибеков Ғолибжон Умаржонович Косонсой туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

▫️ Ғолибжон Шодибеков 1989 йилда Косонсой туманида туғилган. Маълумоти олий. Тошкент давлат автомобил йўллари институти тамомлаган.

▫️Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигининг Наманган ҳудудий бўлимида бош мутахассисликдан бошлаган.

▫️2014-2016 йилларда “Косонсой такси транс” масъулияти чекланган жамияти бош муҳандиси, 2016-2017 йилларда Наманган вилоят “Қишлоқ хўжаликкимё” логистика транспорт ва агрокимёвий хизмат кўрсатиш бўлими мутахассиси, 2017-2020 йилларда “Наманган Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятида мутахассис, 2020-2021 йилларда “Наманган Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти Косонсой туман филиалида бўлим бошлиғи, 2021 йилда “Наманган Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти Косонсой туман филиал мудири лавозимларида фаолият юритган.

▫️Тайинловга қадар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Наманган вилоят бошқармаси Косонсой туман бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати