Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган “Ёшлар овози”, “Бўзатов-Фест” танловининг анъанавий ижрочилик йўналиши бўйича учинчи мавсум ғолиблари аниқланди.

✨ Қувонарлиси, танловда 16-22 ёш тоифаси бўйича Косонсой тумани "Ровот" маҳалласида яшовчи, Наманган ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчиси Усубжонова Мадина Республикада 2-ўринни қўлга киритиб 30 млн. сўм пул мукофотини қўлга киритди.

Ушбу муваффақият билан Мадина Усубжонованинг оила-аъзолари, устозлари ҳамда у таҳсил олган Косонсой туманидаги 22-сонли умумтаълим мактаби ва 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоасини муборакбод этамиз.

☑️ Бўзатов иқтидорларни кашф этишда давом этади!