Педагог кадрларнинг малака тоифасига эга бўлиши муҳим жиҳат. Чунки муаллимнинг касбий маҳорати ва илмий салоҳияти аниқ мезонларда баҳоланади.Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама оладиган косонсойлик педагоглар рўйхати тасдиқланди.
Улар орасида 25 ёшга тўлган косонсойлик ёш педагог Муминхон Ҳожихонов ҳам бор. У Наманган давлат университетининг аниқ фанлар йўналишида тамомлагач, 9-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатига ишга кириб, ҳозирги кунда ўқувчиларга физика ва астрономия фанларидан дарс бериб келмоқда.
Муминхон бугунги кунгача кўплаб ютуқларга эришган. Хусусан, Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан устама олиш билан бирга физика фанини билиш даражасини баҳолаш миллий имтиҳонида қатнашиб, умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатни қўлга киритган.
Нозима НАСИБХОНОВА,Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси






