Нафосат ва гўзаллик ишқибозлари орзиқиб кутган 63-бор ўтказилаётган гуллар фестивали Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли боғда давом этмоқда. Гул шайдолари, маҳаллий ҳамда хорижий туристларни ўзига ром этаётган янгича кўринишдаги композициялар барчага манзур бўлмоқда.
23 июньгача давом этадиган Халқаро гуллар фестивалига Косонсой тумани ҳам алоҳида тайёргарлик кўрган. Ўзларига ажратилган 7 сотих майдонда турли композициялар яратилиб, бунинг учун 20 хилдаги 120 минг донага яқин гул экилган.
Ижодий ёндашув асосидаги турфа хил гулларга бурканган бетакрор уйғунлик гул шайдоларини эътиборини тортмоқда.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.






