Косонсой туманидаги 35-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Умумтаълим мактабларида тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш, истиқболдаги режалар” мавзусида ўқув-семинар бошланди.

Семинарни туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўринбосари А. Ўғлонов ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Исақовлар очиб бердилар. Икки кун давом этадиган мазкур ўқув-семинар дастурига кўра, маънавият тарғиботчилари томонидан “Маънавий тарбиянинг методологик асослари: миллий қадриятларга содиқ ёшларни тарбиялаш”, “Умумтаълим мактабларидаги тарбиявий ишларда замонавий ютуқ ва методлардан самарали фойдаланиш”, “Таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни жорий этишнинг креатив технологиялари (“Маънавият сектори” мисолида)”, “Мактаблардаги маънавий муҳит, ўқувчи-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ўқитувчи ва мураббийларнинг масъулияти”, “Ўзбек жадид зиёлилари: мактаб ислоҳи ва матбуоти”каби бир қатор мавзуларда маърузалар ўқилади.

Ўқув-семинар давом этмоқда.