Янгиликлар
Дарахтлар бор жойда гўзаллик, тоза ҳаво, салқинлик, энг муҳими файз бўлади. Дарахт экиш савоб, қолаверса, динимиз кўрсатмаси ҳамдир.
Давлат раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган "Яшил макон" лойиҳаси том маънода умуммиллий ҳаракатга айланди. Бу борадаги хайрли ишларга диний соҳа вакиллари, нуронийлар ҳамда ҳаж зиёратига бориш истагидаги ҳамюртларимизнинг савоб умидида ҳисса қўшишаётгани таҳсинга лойиқ.
Хусусан, акция доирасида Косонсой саноатда ахборот технологиялари техникумида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсуми доирасида яхши ниятлар билан ҳаж зиёратига бориш истагидаги ҳамюртларимиз томонидан турли манзарали кўчатлар экилди.
Нуронийлар томонидан бу хайрли ва эзгу ишларга барака, халқимиз ҳаётига тинчлик ва фаровонлик сўраб дуолар қилинди.
Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, ечимини кутаётган масалалар юзасидан ижобий натижага эришиш мақсадида "Шайхон" маҳалласида жойлашган 4-сектор биносида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров, туман солиқ инспекция бошлиғи А.Холматов ҳамда тумани ҳокими ўринбосарлари иштирокида фуқаролар сайёр қабули ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқаролардан ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита туман раҳбари ҳамда ўринбосарлардан жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда фуқаролардан уй-жой, ичимлик суви, аукцион савдосига ер билан боғлиқ масала, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, кредит, тиббий ёрдам, аукцион савдосига ер билан боғлиқ масала, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид аҳоли мурожаатлари тингланди.
Айрим мурожаатлар жойида ечимга келтирилган бўлса, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.
Жумладан, туманнинг “Ифтихор” маҳалласида бу йилги «Хон атлас» ҳафталиги ўзгача кўтаринки руҳ билан ўтказилди.
Тадбир миллийлик ва замонавийлик, маҳаллий ва бадиий жиҳатлар уйғун бўлган, эстетик қарашларимизни ўзида акс эттирган миллий либослар, ёш авлодда миллий ғурур ҳиссини уйғотиш, маданий илдизларга бўлган ҳурмат ва қизиқишни кучайтириш, миллий урф-оадатлар билан умуминсоний ахлоқ қоидаларини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Шу кунларда юртимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсуми доирасида турли манзарали ва мевали кўчатларни экиш ишлари давом этмоқда. Хусусан, ушбу дарахт экиш акциясида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам фаол иштирок этмоқда.
Бугунги кунда партия томонидан республика бўйлаб «ЎзЛиДеП боғи» ташкил қилиниб, яшил боғлар барпо этилмоқда. Хусусан, Косонсой туманида ҳам «ЎзЛиДеП боғи» барпо қилиниб, унда партия фаоллари иштирокида яхши ният ва катта уюшқоқлик билан манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 апрелда «Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди.
Ана шу ҳужжатга асосан Косонсой туманида ишсиз ёшлар рўйхати шакллантирилиб, туман ҳокимлиги заҳирасидаги ер майдонлари очиқ электрон савдога қўйилди.
Бугун “Бўстон” маҳалласида яшовчи 30 нафар ёшларга 6 гектар ер майдонлари 30 йиллик ижара асосида ажратиб берилди. Ушбу ёшларга туман ҳокими Дилмурод Қодиров ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида ердан фойдаланиш тартиб-қоидалари тушунтирилди. Кўпроқ самара олиш учун “Бир контур - бир маҳсулот” тамойилига амал қилиш, банк орқали уруғ, кўчат, техника каби зарур эҳтиёжларга бериладиган кредит маблағлари тавсия этилди.
Агар бу ерлар 30 йил муддатга берилишини ҳисобга олсак, ҳар қандай оила турмуш тарзини обод қилишига катта имкониятдир.










